Чиноз туманида Ховос-Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Транспорт прокуратураси маълумотига кўра, аёл эпилепция касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани аниқланган.
Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.
Туркиянинг Испарта шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар қияликка қараб жанг олиб бориш, зарарланган ҳудудда газниқоб тақиб, нишонларни мўлжалга олиш каби шартларда рекорд натижаларни қайд этган.
Учтепа туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди. Оқибатда ўқувчининг 17 ёшли акаси устозни калтаклади. Текширув ишлари кетмоқда. Ҳолатни вазир назоратга олган.
Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ҳокимият ҳаракатсизлиги моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Олмалиқ шаҳрида 14 ёшли бола велосипедда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва боши йўл четидаги бетон электр таянчи тешигига кириб қолган. ФВВ қутқарувчилари унга ёрдам кўрсатди, аҳволи яхши экани билдирилди.
Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 17:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Сергели туманида носозлик туфайли узилишлар юз берди.
Қулупнай-ялпизли лимонад, мохито, ice tea, муздек қаҳва, компот ва бошқалар — Zira.uz жазирама кунларда барчага роҳат бағишловчи яхна ичимликлар рўйхатини тақдим этади.
Тошкент аэропорти чегараси яқинида қуруқ ўтлар ёнди. Ёнғин майдони 300 квадрат метрни ташкил этди. Жабрланганлар йўқ.
Roodell компанияси ОАВ вакиллари ва блогерлар учун янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг тест-драйвига бағишланган тадбир ўтказди. Янги модель ўзгача дизайн ва технологик жиҳатидан бир қанча устунликларга эга.
2022 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47 фоизига виза беришдан бош тортган. АҚШ элчиси Жонатан Хеник рад этишлар кўпайганига қарамай, рекорд миқдорда виза берилаётганини таъкидлади ва АҚШга Мексика орқали ноқонуний миграция уринишларига изоҳ берди.
Узун туманида фуқаро хонадонида ноёб турдаги кийик ва унинг боласини сақлаб келаётгани аниқланди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига топширилиб, уларнинг ҳудудга қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.
Чирчиқ шаҳридаги Deluxe hotel меҳмонхонасида 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қиз вафот этди.
Тошкентдаги «Олтинтепа» маҳалласи 2016 йилдан бери «снос»ни кутади. Ўтган етти йилда уларнинг ҳовлилари атрофида «дом»лар ва уч қаватли кўприк қурилди. Уларнинг яшаш шароитлари эса ёмонлашди: ҳовлиларни доим сув босади, намлик деворларни бузади. Аҳоли уларнинг муаммолари ҳал этилишини сўрамоқда.
Термиз шаҳри ва Сурхондарёнинг қатор туманларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Вилоят ФВБ шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 55 ёшли эркак 7 ёшли қизчага уятсиз ҳаракатлар қилгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Нукус воқеаларига оид иккинчи суд жараёнидаги 28 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари бўйича суд қарори 12 июнь куни эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш 18 май куни бошланганди.
Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди. Ташкилот судни «одил судлов меъёрларига жавоб бермаган» деб ҳисоблаб, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги даъволари бўйича самарали тергов ўтказилмаганини таъкидламоқда.
Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасида газ баллони портлаб кетди. Яна иккита машина шикастланди. Қурбонлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг