Жамият

Тошкент вилоятида аёл электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилди
17 январь 2023, 14:48

Тошкент вилоятида аёл электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилди

Чирчиқ шаҳрида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганидан норози бўлган аёл электр таъминоти корхонасига бориб, корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

ССВ: 2022 йилда «Тез ёрдам»га 13 миллиондан ортиқ чақириқ келиб тушди
17 январь 2023, 13:17

ССВ: 2022 йилда «Тез ёрдам»га 13 миллиондан ортиқ чақириқ келиб тушди

2022 йил давомида «Тез ёрдам» хизматига 13 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган, 1,1 миллион киши касалхонага ётқизилган. 2021 йилда бу чақириқлар сони 12,5 миллионни ташкил этганди.

Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди
17 январь 2023, 12:25

Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди. У ерда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди
17 январь 2023, 12:07

Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Сешанба куни эрталаб Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғин ёғ қиздирилгани ортидан юз бергани тахмин қилинмоқда.

Зангиотадаги ҳарбий қисмда қашқадарёлик 20 ёшли йигит вафот этди
17 январь 2023, 11:58

Зангиотадаги ҳарбий қисмда қашқадарёлик 20 ёшли йигит вафот этди

Бир йиллик ҳарбий хизмат учун Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга кетган 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйгани сабаб уйига ўлик ҳолда қайтди. Марҳумнинг яқинлари уни уриб ўлдиришгани, жасад танасида жароҳатлар борлигини айтмоқда. Бош прокуратура суриштирув бошлади.

«Юксалиш» ҳаракати энергия ресурслари учун қайта ҳисоб-китоб қилишга чақирди
17 январь 2023, 11:50

«Юксалиш» ҳаракати энергия ресурслари учун қайта ҳисоб-китоб қилишга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати давлат идораларини энергия ресурслари аҳолига етказиб берилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилишга, исиниш хоналарини очишга ва мурожаатлар учун кўп функцияли колл-марказ ташкил этишга чақирди. Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати бўйича ҳисобот бериши ҳам керак.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қишки таътил яна узайтирилди
17 январь 2023, 11:09

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қишки таътил яна узайтирилди

Республика ҳудудларида ўқиш бошланиши яна бошқа санага қолдирилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўқиш 23 январь, душанбадан бошланади.

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди
17 январь 2023, 11:00

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва ундан чиққан ис газидан заҳарланган.

Тошкентда тиланчилик қилган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида огоҳлантирилди
17 январь 2023, 10:42

Тошкентда тиланчилик қилган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида огоҳлантирилди

Шайхонтоҳур туманида 2003 йилда туғилган аёл 2 фарзандидан фойдаланиб, йўлнинг қатнов қисмида тиланчилик қилди. Ички ишлар ходими ҳудудни тарк этишни сўраганида унга қаршилик кўрсатди. Бу фаолияти учун олдин 11 марта огоҳлантирилган аёл ҳолат яна такрорланса, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Украина билан чегарадош ҳудудлардан ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди
17 январь 2023, 09:45

Украина билан чегарадош ҳудудлардан ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Украина билан чегарадош ҳудудлардан ўқиши Ўзбекистонга кўчирилишига рухсат берилган талабалар рўйхатини тасдиқлади. Талабалардан ҳужжат топширган ОТМларининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиши сўралди.

«Ҳудудгаз Бухоро» корхонаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
17 январь 2023, 09:26

«Ҳудудгаз Бухоро» корхонаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Бухоро вилоятидаги 3 та метан газ қуйиш шохобчасида 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат юзасидан «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси ва шохобчалар мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтказилиши мумкин — вазирлик
17 январь 2023, 08:34

Ўзбекистонда мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтказилиши мумкин — вазирлик

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан об-ҳаво шароити яхшиланмагунча мактабларни онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Бир қатор ҳудудларда таътил кунлари яна — 22 январгача узайтирилди
17 январь 2023, 08:18

Бир қатор ҳудудларда таътил кунлари яна — 22 январгача узайтирилди

Қатор вилоятлар ҳокимликлари қишки таътил муддати яна бир бор узайтирилиши тўғрисида маълум қила бошлади. 18 январда бошланиши керак бўлган ўқиш 23 январга кўчирилди.

Чирчиқликлар электр йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйишди
17 январь 2023, 08:01

Чирчиқликлар электр йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйишди

Чирчиқнинг «Ҳумо» маҳалласида яшовчи аҳоли электр йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйишди. Шаҳар ҳокими маҳаллага келди. У узр сўраб, истеъмол ортиши сабабли авариялар содир бўлаётганини айтди. Маҳаллага электр берилди.

Afrosiyob поездининг яна бешта рейси бекор қилинди
16 январь 2023, 21:44

Afrosiyob поездининг яна бешта рейси бекор қилинди

Совуқ об-ҳаво туфайли 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поездининг 16, 17, 18, 19, 20 январдаги 5 та рейси бекор қилинди.

Тошкентда газ босими оширилади — «Ҳудудгазтаъминот»
16 январь 2023, 20:04

Тошкентда газ босими оширилади — «Ҳудудгазтаъминот»

Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароити яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аҳолидан қозонхона ва газ плиталарини текшириб туриш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.

Термиздаги лицей қозонхонаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳат олди
16 январь 2023, 16:12

Термиздаги лицей қозонхонаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳат олди

ТерДУ академик лицейи қозонхонаси портлади. 2 киши ҳалок бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди
16 январь 2023, 15:45

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди

Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.

«Агробанк» махсус акция ғолибига Volkswagen e-Bora электромобилини топширди
16 январь 2023, 15:00

«Агробанк» махсус акция ғолибига Volkswagen e-Bora электромобилини топширди

«Агробанк» томонидан хориждан онлайн пул ўтказмалари хизматлари фойдаланувчилари учун эълон қилинган махсус акциянинг ғолибига Volkswagen e-Bora электромобили топширилди.

Совуқ ҳаво аста-секин чекина бошлайди — «Ўзгидромет»
16 январь 2023, 14:50

Совуқ ҳаво аста-секин чекина бошлайди — «Ўзгидромет»

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Ҳафта ўрталарига келиб кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даражагача, кечаси −8…−13 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг