Оҳангарон шаҳрида 3 нафар аёл бола ўғирламоқчи бўлгани рад этилди. Тошкент вилояти ИИББ аёллар дори сотиб юргани ва маҳаллий аҳоли улардан шубҳа қилганини билдирди.
25−26 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат кечаси 0…−5 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.
Фарғона ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. У аномал совуқ кунларда шамоллаб қолган. Бундай совуқ сабабли бошқа майда жонзотлар, хусусан, қушлар ҳам нобуд бўлган.
Пайшанба куни эрталаб соат 5:40 атрофида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Тожикистонда. Тошкент аҳолисининг сўзларига кўра, зилзила сабаб силкинишлар узоқ давом этган.
Тошкентдаги 77-сонли махсус мактабда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таҳсил олади. Ўқитувчилар ўз ўқувчиларига дунёни ҳис қилиш орқали «кўриш»ни ўргатади. «Газета.uz» болаларни ҳис-туйғуларига ишониб яшашга ўргатишни ўзининг вазифаси қилиб олган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.
Январда $1,2 млрдга экспорт қилинган олтин, рақамлаштиришдаги камчиликлар ҳақида гапирган президент, баҳор охиригача очиладиган республика болалар кутубхонаси, январда енгил машинага талаб яна ортгани, талабаларни тоифалаштиришга уларнинг муносабати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда янги автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам беришнинг электрон тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Президент ҳали кўплаб соҳалар рақамлаштирилмаганини танқид қилди. Масалан, одамлар «086-шакл» олиш учун ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.
Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов барча талабаларни жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида ва қоидаларга риоя этмайдиган каби гуруҳларга ажратиш топшириғини берганди. Бу эса тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. «Газета.uz» талабалар фикрини билиш учун уларга микрофон тутди.
«Маълум бўлишича, ЗАГС ва милиция бўлимларининг паспорт столларида ишловчи саводи ғовлаб кетган айрим ходимлари метрика ва паспортларда ўзбекча тўлдириладиган жойларни русча ёки бутунлай саводсизларча тўлдириб, қош қўяман деб кўз чиқарар эканлар».
Ижтимоий тармоқларда шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда бегоналарга сигарет чекмаслик ҳақида тушунча бермоқчи бўлган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилгани маълум қилинди. Шунингдек, ушбу шахс суд томонидан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди.
«Бу журнал миллат мулки, 100 йилдан бери номи ўзгармай келаётган ноёб тарих», — дейди 2007 йилдан буён «Муштум»га бош муҳаррирлик қилаётган Носиржон Тошматов. У «Газета.uz»га берган интервьюсида ҳозирги раҳбарларнинг журналга муносабати ва 100 йиллик тўйни қандай тасаввур қилгани ҳақида гапирди.
Январь ойида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ туфайли ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга қисқарди. Газ қазиб олиш 2022 йилнинг январига нисбатан 7,5 фоизга, газ конденсати — 9,1 фоизга, кўмир — 13,8 фоизга, электр энергияси ишлаб чиқариш — 2 фоизга камайди.
Яккасарой туманида қурилишда ишловчи 30 дан ортиқ фуқаро муштлашди. Суд уларнинг 28 нафарига 10 ва 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Зангиота туманида корхона раҳбари қишлоқ оилавий поликлиникаларини таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.
Тошкентдаги Республика болалар кутубхонаси реконструкциядан сўнг баҳор охиригача очилиши режа қилинмоқда. «Биз ҳамма учун очиқ бўлган замонавий, қулай ҳудуд яратяпмиз. Одамлар бу маконни ўзларига мослаштиришларини хоҳлаймиз», — дея таъкидлади Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. Фото.
Эндиликда қуввати 2−15 МВт гача бўлган гидроагрегатлар Made in Uzbekistan миллий бренди асосида маҳаллийлаштириш доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор, Достон Ҳақбердиев эса бош режиссёр бўлди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида МЧЖ раҳбари кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юборганликда гумонланиб қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шароф Рашидов туманида эр-хотин вафот этди, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Жиззах вилояти прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг