Жамият

Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги ов жараёнида қонунбузарлик ҳолати мавжудлиги аниқланди
9 январь 2023, 23:57

Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги ов жараёнида қонунбузарлик ҳолати мавжудлиги аниқланди

Табиат ресурслари вазирлиги боксчи Фазлиддин Ғоибназаров иштирокидаги ов жараёнида қонунбузарликка йўл қўйилгани ва табиатга зарар етказилганини тасдиқлади. Вазирлик спортчининг шериги ов қилиш ҳуқуқига эга эканини қайд этди. Бироқ тарқалган видеода боксчининг ҳам қуролдан ўқ узгани акс этган эди.

ИИВ ва ССВ: Тез тиббий ёрдам машиналарига ёзилган жарималар бекор қилинади
9 январь 2023, 18:27

ИИВ ва ССВ: Тез тиббий ёрдам машиналарига ёзилган жарималар бекор қилинади

Тез тиббий ёрдам автомобилларига жарима белгиланаётгани ва улар бекор қилинмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ва ССВ ҳолат бўйича қўшма баёнот эълон қилиб, ушбу турдаги жарималар бекор қилинишини маълум қилди.

Аномал совуқдан чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги экинларини қандай асраш мумкин?
9 январь 2023, 17:21

Аномал совуқдан чорва моллари ва қишлоқ хўжалиги экинларини қандай асраш мумкин?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10−15 январь кунлари кузатиладиган аномал совуқда чорва моллари ва хўжалик экинларини қандай асраш бўйича тавсиялар берди. Хусусан, экин майдонлари устини плёнка қопламалари билан қоплаш кераклиги келтириб ўтилди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 4 нафар пиёда ҳалок бўлди
9 январь 2023, 17:02

Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 4 нафар пиёда ҳалок бўлди

Самарқанд ва Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида 4 киши вафот этди.

Математика дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди
9 январь 2023, 16:47

Математика дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди

Халқаро тоифадаги эксперт, математик Шуҳрат Исмоилов вафот этди. Марҳум 1-, 2-, 3- ва 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи бўлган.

Декабрда 177 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг электрдан ноқонуний фойдаланилган — Энергетика вазирлиги
9 январь 2023, 14:34

Декабрда 177 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг электрдан ноқонуний фойдаланилган — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда 2022 йил декабрь ойида 15,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу Сирдарё вилояти аҳолисининг бир ҳафталик электр истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний ҳолатлар кўпроқ Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келган.

UzAuto Motors: автомобиллар учун шартнома бериш яна бир неча кунга тўхтатилди
9 январь 2023, 13:01

UzAuto Motors: автомобиллар учун шартнома бериш яна бир неча кунга тўхтатилди

UzAuto Motors ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш муносабати билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди. Компания жараён 4−5 кундан ортиқ давом этмаслигини ваъда қилганди. Бироқ 9 январь куни жараён яна узайтирилгани маълум қилинди.

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ССВ
9 январь 2023, 12:15

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ССВ

ССВ тармоқларда болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. «COVID-19`га чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келганди», — дейилади хабарда. Вазирлик 15 декабрдан буён касалланишлар статистикасини эълон қилмай қўйди.

Аномал совуқ кунлари кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди
9 январь 2023, 11:29

Аномал совуқ кунлари кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди

Ўзбекистонга 9 январдан Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 10−15 январь кунлари аномал совуқ кузатилади. Бундай шароитда кексалар ва болаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилди. ССВ, шунингдек, совуқдан сақланиш бўйича тавсиялар берди.

Тошкентда 6 та йўналишда қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди
9 январь 2023, 11:10

Тошкентда 6 та йўналишда қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Тошкентда 4 январь куни MAN A22 CNG автобусларининг навбатдаги 16 донаси фойдаланиш учун топширилганди. Янги автобуслар 6 та йўналишда ҳаракатланиш учун қатновга чиқарилди.

«Кўнгил тўлмагач, ўзим ёздим!» — Германияда болалар учун ўзбекча китоб ёзган Ситора Усмонова билан суҳбат
9 январь 2023, 10:34

«Кўнгил тўлмагач, ўзим ёздим!» — Германияда болалар учун ўзбекча китоб ёзган Ситора Усмонова билан суҳбат

Фарзанди ва хорижда яшаётган ўзбек болаларига атаб замонавий эртаклар китобини чиқарган, асли касби иқтисодчи бўлмиш муаллиф Ситора Усмоновани Берлиндаги ўзбеклар яхши танийди. У «Газета.uz» билан суҳбатда ёзувчиликдан мақсади ҳавас ёки даромад топиш эмас, бутунлай бошқа эканлигини сўзлаб берди.

Наманганда 8 ёшли бола вафот этди. Ўлимга ис гази сабаб бўлиши мумкин
9 январь 2023, 10:08

Наманганда 8 ёшли бола вафот этди. Ўлимга ис гази сабаб бўлиши мумкин

Чуст туманида 3 ва 8 ёшли бола соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилди. 8 ёшли бола биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этди. Вилоят ФВБ ўлимга ис гази сабаб бўлганига ишора қилмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 20 сўмга тушди
9 январь 2023, 09:58

Банкларда долларнинг сотиш курси 20 сўмга тушди

Тижорат банклари 9 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 355 сўм.

Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламалари камайтирилди
9 январь 2023, 09:22

Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламалари камайтирилди

Амалдаги санитария-эпидемиологик нормаларига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, мактабларда дарс соатлари қисқаради.

Control Union сертификатлаш компанияси экспортёрларга халқаро бозорга чиқишга ёрдам бермоқда
9 январь 2023, 09:00

Control Union сертификатлаш компанияси экспортёрларга халқаро бозорга чиқишга ёрдам бермоқда

Control Union Quality компанияси фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналар учун халқаро миқёсда сертификатлаш хизматларини тақдим этади.

ОАВда дори рекламасини чеклаш керак — «Юксалиш»
9 январь 2023, 08:09

ОАВда дори рекламасини чеклаш керак — «Юксалиш»

«Док-1 Макс» истеъмоли натижасида болаларнинг ҳаётдан кўз юмгани Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берди, дея маълум қилди «Юксалиш» ҳаракати. У дориларни назоратсиз қўллаш масаласини кўриб чиқиш ва ОАВда улар рекламасини чеклашни таклиф қилди.

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди
8 январь 2023, 20:57 1

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларни келтириб чиқарди. Боксчи ҳолат юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди. «[Қушлар] Қизил китобга киритилмаган-ку. Одамлар гапираверади, эътибор қилманглар», — деди спортчи.

Ўзбекистонда 1 ҳафта ичида 11 та ЙТҲда 21 киши вафот этди
8 январь 2023, 17:19

Ўзбекистонда 1 ҳафта ичида 11 та ЙТҲда 21 киши вафот этди

Республика йўлларида 7 кун ичида ўлим билан якунланган 11 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уларда 21 нафар одам вафот этди, шундан 3 нафари болалар.

ДХХ Навоийда 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди
8 январь 2023, 16:02

ДХХ Навоийда 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди

ДХХ Навоийда тошкентлик фуқаронинг Cobalt автомобилида 221,1 млн сўм миқдорида қалбаки 100 минг сўмлик пуллар борлигини аниқлади. Тадбир давомида жами 360,9 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

Яна бир боланинг «Док-1 Макс» истеъмол қилгандан кейин вафот этгани тасдиқланди
8 январь 2023, 15:42

Яна бир боланинг «Док-1 Макс» истеъмол қилгандан кейин вафот этгани тасдиқланди

«Док-1 Макс» сиропини қабул қилган яна бир боланинг ўлими ҳақидаги маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси орадан 18 кун ўтиб — хабарлар интернетда пайдо бўлганидан кейин маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг