Жамият

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» Конституцияни ислоҳ қилишни бошлаш таклифини билдирди
16 май 2022, 12:11 2

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» Конституцияни ислоҳ қилишни бошлаш таклифини билдирди

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» фракцияси аъзолари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди. Партия депутатлари ислоҳотлардан келиб чиқиб, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш зарур деб ҳисоблайди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Конституцияга 10 дан ортиқ ҳолат бўйича ўзгартиришлар киритишни таклиф қилганди.

Ҳафта илиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади
16 май 2022, 12:00

Ҳафта илиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади

16−17 май кунлари Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +30 даражагача исийди. 18−19 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда.

Сурхондарёда ўқувчини урган ўқитувчига хизмат текшируви тайинланди
16 май 2022, 11:20 1

Сурхондарёда ўқувчини урган ўқитувчига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Бандихон туманидаги 4-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарсга тайёрланмай келган ўқувчини калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. ХТВ эса ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралади.

Қорақалпоғистонда фуқароларга ўқимасдан «права» олиб беришга уринган автомактаб ходими ушланди
16 май 2022, 11:06

Қорақалпоғистонда фуқароларга ўқимасдан «права» олиб беришга уринган автомактаб ходими ушланди

Беруний туманида автомактаб ходими 4 кишини ўқув жараёнларига қатнаштирмасдан, танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришига ишонтиргани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 800 доллар ва 16 млн сўмни олганида қўлга тушган.

Қирғизистонда Марокко чигирткаси кўпаймоқда. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?
16 май 2022, 10:50

Қирғизистонда Марокко чигирткаси кўпаймоқда. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?

Қирғизистоннинг Аксий туманида экин майдонларда Марокко чигирткаси кескин кўпайиб кетаётгани айтилмоқда, бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига ҳам хавф туғдириши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу вазият назоратга олингани ва тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди. Таъкидланишича, жорий йилда қўшни давлатлардан 50−60 минг гектарга чигирткалар учиб ўтиш хавфи бор, шу боис Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззахда кимёвий ишлов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мактабларида одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади
16 май 2022, 09:38

Ўзбекистон мактабларида одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади

Халқ таълими вазирлиги 1 августга қадар мактабларда ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади. Унда мактаб ва ота-онанинг таълим ва тарбияда иштироки, масъулияти ҳамда мажбуриятлари акс эттирилади. Қолаверса, 2023−2024 йилларда мактабларда эскирган компьютер синфларини янгилаш учун жами 400 млрд сўм ажратилади, интернет тезлиги 100 Мбит/с гача оширилади.

ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
16 май 2022, 08:55

ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Абдурасул Абдурахманов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармасида фаолият юритган.

Хоразмда одамларни дўппослашда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди
15 май 2022, 18:28

Хоразмда одамларни дўппослашда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди

Хоразм вилоятида одамларни уриб, дўппослаб келганликда гумонланаётган 3 нафар шахс қўлга олинди. Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан пичоқ ва темир бита топилган.

«Уйга йўл»
15 май 2022, 13:50

«Уйга йўл»

Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий фаол иштирокчилари қаровсиз қолган ёки кўчадан топиб олинган кучуклар ва мушуклардир. Ташкилотчиларнинг фикрича, кўргазма ҳайвонларга меҳрибон оилада яшаш учун янги имконият беради. «Газета.uz» кимлар уйга йўл топа олгани ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғидаги «Уйга йўл» кўргазмаси
15 май 2022, 13:01

Фото: Тошкент ҳайвонот боғидаги «Уйга йўл» кўргазмаси

Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазмадан мақсад — уйсиз кучук ва мушукларга уларни севадиган оилани топишларига кўмаклашиш. Кўргазманинг биринчи кунидан Евгений Сорочин фоторепортажи.

Наманганда томорқасида кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди
15 май 2022, 10:59

Наманганда томорқасида кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди

Наманган вилоятининг Норин туманида ўз томорқасида 57 туп кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди.

Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси қачон қабул қилинади?
14 май 2022, 23:39 1

Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси қачон қабул қилинади?

Ўзбекистонда қарийб икки йилдан бери ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу вақтда эса йўл-транспорт ҳодисаларида болалар ўлими ҳамда қиз ва ўғил болалар орасида суицид чидаб бўлмас даражада юқорилигича қолмоқда, бу шошилинч комплекс чоралар кўришни талаб этади, деган фикрда мутахассислар.

Сохта паспорт билан Тошкентдан Лондонга учмоқчи бўлган хорижликларга суд ҳукми ўқилди
14 май 2022, 13:51

Сохта паспорт билан Тошкентдан Лондонга учмоқчи бўлган хорижликларга суд ҳукми ўқилди

Апрель бошида 8 нафар шри-ланкалик Тошкентдан Лондонга учишга уринганида рейсдан тўхтатиб қолинди. Экспертиза улардаги 2та Италия ва 6 та Франция паспорти қалбаки эканлигини аниқлади. Хорижлик фуқароларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Хасан Майчеев: «Бировнинг ишини бузиш ниятим йўқ эди ва рассомдан узр сўрашга тайёрман»
14 май 2022, 12:32

Хасан Майчеев: «Бировнинг ишини бузиш ниятим йўқ эди ва рассомдан узр сўрашга тайёрман»

Оксана Чусовитина тасвирланган граффитига етказилган зарарни тўғрилаш сўралган пойтахтдаги мураллар муаллифи Хасан Майчеев воқеа аслида қандай бўлганини сўзлаб берди. У бошқаларнинг ишини бузиш нияти бўлмаганлигини айтиб, ҳамкасбидан узр сўради. Шанбага ўтар кечаси Inkuzart граффитидаги ўзининг логосини ўчириб ташлади.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди
14 май 2022, 11:46

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга жариманинг 20 фоизи миқдорида пул мукофотини тўлаш тартиби белгиланди. Фуқаролар терминал мавжуд эмаслиги, нақд ва карта орқали тўловда тафовут, товарларни қалбаки маркировкалаш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби ҳолатларни аниқласа Soliq мобил иловаси орқали хабар бериши мумкин.

Қозоғистондаги авария қурбонлари сони ошди. Жабрланганлар эвакуация қилинди
14 май 2022, 11:23

Қозоғистондаги авария қурбонлари сони ошди. Жабрланганлар эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус ЙТҲга учраши оқибатида жабрланган 23 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Вафот этган икки фуқаро жасади яшаш манзиллари — Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Шанба куни жароҳат олганларнинг яна бири оламдан ўтди.

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари ўзгарди
14 май 2022, 10:59

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари ўзгарди

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Саъдулло Истамовнинг ўрнини эгаллади.

Нима тайёрлаймиз: гулкарамдан таомлар
14 май 2022, 10:40

Нима тайёрлаймиз: гулкарамдан таомлар

Қовурилган гулкарам, газ печи ҳамда пишлоқли клярда пиширилган гулкарам, товуқ гўшти билан тайёрланган котлетлар, гулкарамли крем шўрва — Zira.uz гулкарамдан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Келинини ўлдирган қайнона ҳибсга олинди
14 май 2022, 10:06

Келинини ўлдирган қайнона ҳибсга олинди

Тошкент вилоятида жанжал оқибатида қайнона келинини пичоқлаб қўйди, у касалхонада вафот этди. Келиннинг уч нафар фарзанди бор эди.

Ўзбекча Википедиянинг фаол муҳаррирларига 50 млн сўмгача пул берилади
13 май 2022, 18:18 1

Ўзбекча Википедиянинг фаол муҳаррирларига 50 млн сўмгача пул берилади

Ўзбекистонда интернетда ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган WikiStipendiya марафонига старт берилди. Ўзбекча Википедиянинг энг фаол муҳаррирлари 50 млн сўмгача бир марталик стипендияни қўлга киритиши мумкин. Апрель ойида Википедиянинг ўзбекча саҳифалари 14,6 млндан ортиқ маротаба кўрилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг