Жамият

Фарғонада 436 дона Redmi Note 10s телефонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
26 январь 2022, 10:22

Фарғонада 436 дона Redmi Note 10s телефонининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

ДХХ Фарғонада ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган уйда қарийб 1 млрд сўмлик 436 та Redmi Note 10s телефони яшириб қўйилганини аниқлади.

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди
26 январь 2022, 10:11

COVID-19: Сешанба куни қарийб 1200 кишида коронавирус аниқланди

Кетма-кет икки кунлик пасайишдан сўнг касалланишлар сони яна ортди — сешанба куни 1174 киши коронавирус юқтириб олди. 4 нафар бемор эса вафот этди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда
26 январь 2022, 09:41

Айрим ҳудудларга электр энергия навбатма-навбат етказиб берилади, газда ҳам узилишлар кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги республиканинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминоти навбатма-навбат етказиб берилишини маълум қилди. Бунга 64 та газ конининг иши вақтинча тўхтатилиб, ИЭСларда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабаб бўлган. Қолаверса, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳамда пойтахтнинг айрим жойларида газ пасайган ёки умуман ўчган.

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент
26 январь 2022, 01:38

Фото: Энергиясиз тунги Тошкент

Ноодатий қоронғу кўчалар, чироқ тутган ўткинчилар, ишламайдиган банкоматлар, кун бўйи постини тарк этмаган йўл назоратчилари — энергиясиз қолган Тошкент «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов объективида.

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган
25 январь 2022, 23:53 1

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган

Тошкентга қалин туман тушди. Пойтахт аҳолиси ҳавода яна чанг пайдо бўлганлигини тахмин қилди. Бироқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаганлигини маълум қилди.

Фото: Чироқсиз Тошкент
25 январь 2022, 23:24

Фото: Чироқсиз Тошкент

Ярим кундан кўпроқ вақтдан буён Тошкентнинг айрим қисмларида электр энергияси мавжуд эмас. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тун соатларда пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»
25 январь 2022, 23:11

Тартибни сақлашга «ИИВнинг барча шахсий таркиби жалб этилган»

ИИВ бутун мамлакат бўйича электр ўчиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш ва мол-мулкларни қўриқлашга барча шахсий таркиб жалб этилганини маълум қилди.

Қайси ҳудудларда электр таъминоти тикланди?
25 январь 2022, 21:06 1

Қайси ҳудудларда электр таъминоти тикланди?

Энергетика вазирлиги ҳудудларда электр таъминотини тиклаш билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди. Тошкентнинг айрим туманларида ҳамон электр энергияси қисман йўқ. Қашқадарё эса бутунлай электрсиз қолган.

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди
25 январь 2022, 20:58

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.

Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини тўхтатди
25 январь 2022, 20:04

Ўзбекистон Афғонистонга электр экспортини тўхтатди

Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди. Афғонистоннинг DABS компанияси илк бор Туркманистон электрини Кобулга улашга муваффақ бўлди.

Газдан қарзи борлар вақтинча тармоқдан узилмайди
25 январь 2022, 19:41

Газдан қарзи борлар вақтинча тармоқдан узилмайди

«Худудгазтаъминот» компанияси табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди.

Тошкентаги иситиш тизими 3−4 соат ичида тўлиқ ишлай бошлайди
25 январь 2022, 19:16

Тошкентаги иситиш тизими 3−4 соат ичида тўлиқ ишлай бошлайди

Тошкентдаги марказий иситиш қозонхоналари 3−4 соат оралиғида тўлиқ иш режимига ўтади ва хонадонлар исий бошлайди.

Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади (янгиланди)
25 январь 2022, 18:11

Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади (янгиланди)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.

Метродан 415 нафар йўловчи эвакуация қилинди
25 январь 2022, 17:55

Метродан 415 нафар йўловчи эвакуация қилинди

ФВВ қутқарувчилари пойтахт метрополитенидан 415 нафар йўловчини эвакуация қилди. Поп туманидаги темирйўлда юк поезди тўхтаб қолганлиги қолганлиги учун ундан 40 км узоқликда йўловчи поезд ҳам тўхтаб қолган.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди
25 январь 2022, 17:40

Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги бошқа ҳудудларда электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.

Вазият шахсан президент назорати остида — Шерзод Асадов
25 январь 2022, 17:17

Вазият шахсан президент назорати остида — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Ўзбекистонда электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди. «Барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», — дея таъкидлади у.

Ўзбекнефтгаз тизимидаги 64 та кон ҳамда нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди
25 январь 2022, 17:05

Ўзбекнефтгаз тизимидаги 64 та кон ҳамда нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда электр энегрияси ўчиши ортидан «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги 64 та конлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва «Uzbekistan GTL») ҳам ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар мавжуд эмас.

Энерготизимдаги узилишлар сабабини бош вазир ҳузуридаги комиссия ўрганади
25 январь 2022, 16:28

Энерготизимдаги узилишлар сабабини бош вазир ҳузуридаги комиссия ўрганади

Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган йирик узилишлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхати янгиланди
25 январь 2022, 15:55

Ижтимоий тармоқлардаги экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхати янгиланди

Олий суд ижтимоий тармоқлардаги 19 та канал (гуруҳ, материал)ларни экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар рўйхатига қўшди.

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида
25 январь 2022, 15:17

Фото: Тошкент «блэкаут» вақтида

«Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам «блэкаут» вақтида пойтахтни тасвирга олди. Ҳозирда Тошкентда электр энергиясини етказиб бериш қисман тикланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг