Жамият

Emirates Dubai 7s спорт-кўнгилочар фестивали спорт ва мусиқа ихлосмандларини бирлаштиради
6 ноябрь 2024, 09:00

Emirates Dubai 7s спорт-кўнгилочар фестивали спорт ва мусиқа ихлосмандларини бирлаштиради

Дубайдаги The Sevens Stadium стадионида 29 ноябрдан 1 декабргача Emirates Dubai 7s фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль регби, нетбол ва крикет бўйича спорт мусобақаларини ёрқин мусиқий шоулар билан бирлаштиради.

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди
6 ноябрь 2024, 00:27

Тошкентда Matiz «пешеход»дан ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 83 ёшли фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади
6 ноябрь 2024, 00:13

Тошкентда КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмаси бир ойга ёпилади

Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.

Тошкент — Нью-Йорк рейси иккинчи марта фавқулодда тўхтади — бу сафар эрта тўлғоқ туфайли
5 ноябрь 2024, 22:44

Тошкент — Нью-Йорк рейси иккинчи марта фавқулодда тўхтади — бу сафар эрта тўлғоқ туфайли

Uzbekistan Airways’нинг HY101 «Тошкент — Нью-Йорк» рейси иккинчи марта манзилга ета олмади. Эрталаб самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тошкентга қайтганди. Кейинроқ у йўловчидаги эрта тўлғоқ туфайли Канадага қўнди.

5 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
5 ноябрь 2024, 22:01

5 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

АҚШда бошланаётган президентлик сайловлари, 1 млн доллар пора билан ушланган Чирчиқ «замҳокими», ТДТ саммити учун Бишкекка борган Мирзиёев, чиқиндидан электр ишлаб чиқариш учун қуриладиган 8 та завод ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Оила камбағаллиги туфайли болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади
5 ноябрь 2024, 20:31

Оила камбағаллиги туфайли болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

Президентга ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди. Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади, муассаса сўнгги чора бўлади. Давлат раҳбари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Чирчиқ ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди
5 ноябрь 2024, 19:49

Чирчиқ ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди

Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари ҳокимлик захирасидаги 20 га ерни аукционга чиқариб, эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришда ёрдам беришини айтгани ва бу учун 1 миллион доллар пора олгани аниқланди. У қамоққа олинди, жиноят иши қўзғатилди.

Green Card анкетасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади
5 ноябрь 2024, 17:53

Green Card анкетасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади

АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш 7 ноябргача давом этади. Аввалроқ тўлдириш муддати 5 ноябрда якунланиши хабар қилинганди.

Тошкент вилоятида ишлар сифатсиз бажарилгани учун «дом» қурилиши тўхтатилди
5 ноябрь 2024, 17:40

Тошкент вилоятида ишлар сифатсиз бажарилгани учун «дом» қурилиши тўхтатилди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.

«Яллама» чегара божхона пости ходими ҳуқуқбузарга ёрдам бериш эвазига $1300 пора олгани айтилмоқда
5 ноябрь 2024, 17:39

«Яллама» чегара божхона пости ходими ҳуқуқбузарга ёрдам бериш эвазига $1300 пора олгани айтилмоқда

«Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси мамлакатга тақиқланган товар олиб кирган одамдан ёрдам эвазига $1300 олгани маълум бўлди. Ходим фирибгарлик, пора беришда иштирок этишда айбланиб қамоққа олинди. ДХХ вилоятда яна бошқа пора олган МИБ, солиқ органи ходимларини қўлга олди.

Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
5 ноябрь 2024, 15:55

Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сирдарёда 6,7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди
5 ноябрь 2024, 15:06

Сирдарёда 6,7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди

Сирдарё вилоятидаги «Малик» чегара ўтказиш пунктида 6,7 кг миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
5 ноябрь 2024, 14:50

Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради

Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.

Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
5 ноябрь 2024, 14:35

Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси ёниб кетди. Ҳодиса сабаб довон йўли вақтинча ёпилди.

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди
5 ноябрь 2024, 13:07

Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.

Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентга қайтди
5 ноябрь 2024, 10:00

Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентга қайтди

Тошкентдан Нью-Йоркка соат 06:47 да учиб кетган самолёт йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтди. Йўловчи тиббий муассасага жўнатилди. Рейс Тошкентдан 09:30 да қайта учиб кетди.

UNICON.UZ ва H3C ҳамкорлиги Ўзбекистонда булутли хизматларни ривожлантиришга ёрдам беради
5 ноябрь 2024, 09:00

UNICON.UZ ва H3C ҳамкорлиги Ўзбекистонда булутли хизматларни ривожлантиришга ёрдам беради

H3C ва UNICON.UZ дата марказларида булутли технологиялар учун ечимлар жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳани олиб бормоқда.

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди
5 ноябрь 2024, 01:14

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди

Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида жиноят ишидаги айбланувчиларга мансабдор танишлари орқали қамоқдан озод қилиш, енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам беришини айтиб пора олган адвокатлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Наманганда омбор масъуллари аҳолига ажратилган 13 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди
5 ноябрь 2024, 00:42

Наманганда омбор масъуллари аҳолига ажратилган 13 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди

Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.

4 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 ноябрь 2024, 23:47

4 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентда 7 ноябрдан бошланадиган иситиш мавсуми, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошириш режаси, ЖСТга қўшилиш бўйича АҚШ билан якунланган музокаралар, Ўзбекистоннинг Россияга энергия қарамлигини «хатар» дея атаган МБ раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг