Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Қарши шаҳрида Daryo интернет нашри муҳбири Отабек Қўлдошев иш фаолияти давомида ИИБ ходимининг қўпол қаршилигига учради. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати изоҳ берди.
«Давлат нима билан қудратли? Қонун билан. Ҳеч кимни бунақа қилишига йўл қилмаймиз. Бу нарсалар бизга сабоқ бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган коррупция ҳолатлари ҳақида.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 16−19 апрелда кечалари 9−14 даража илиқ, кундузи 22−27 даража илиқ атрофида бўлади.
Шавкат Мирзиёев Пахтачи туманидан келган онахон билан суҳбатда шу таклифни билдирди. «Пахтачи деган ном, масалан, менга ёқмайди. Нима биз Пахтачи бўлиб ўтиб кетаверамизми?», — дейди президент.
Тошкентдаги мактаблардан бирида дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоғини калта ёки узунлигини текширилган. Блогер Шаҳноза Соатованинг ёзишича, бунга «ЛГБТ»га қарши кураш деб тушугтириш берилган. «Дарс ўрнига ЛГБТ мавзусини ортиқча эслатадиган маърузалар кириб бордими мактабларга?», — деб ёзади у. Халқ таълими вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, вазирлик тизимида бундай топшириқ бўлмаган.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди.
Шавкат Мирзиёев сўнгги вақтлар нима сабабдан йиғилишларда сектор раҳбарлар ишдан олинаётганига изоҳ берди. «Энг катта фожиа — билим йўқ, кўп раҳбарлар ўз устида ишламайди, бугунги таҳликали ва шиддат билан ўтаётган замонда халқнинг ишончини оқламаяпти», — деди давлат раҳбари.
Андижон вилоятида мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 128 минг доллар олган фуқаролар вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, саноат зонасидан 80 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар талаб қилган фуқаро жиноят устида қўлга олинган.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади. Бундан ташқари, маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» худудлари ташкил этилади.
Фарғонада низоли хонадонда ҳолатни ўрганаётган аёл-судья зўравонликка учради. Судьяга нисбатан жисмоний куч ишлатилиб, телефони қасддан синдирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида 1 июндан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатлари бюджетдан тўлаб берилишини таъкидлаб ўтди. «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар юқоридаги касбларга бепул ўқитилиши режалаштирилди.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Tico автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Кўчада сотувчилик қилаётган аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар бўйича тарқалган видеодан сўнг, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими вазифасидан озод этилди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест» компанияси қўлга киритган давлат харидларини ўрганмоқда. Агентлик, шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг қариндошлари билан боғлиқ давлат харидлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этди.
Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ўзбекларнинг янги авлоди таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзлигини англамайдиган, она тилини билмайдиган ҳолда вояга етаётганини фожиа деб атади.
Пойтахтнинг Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида жумага ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Давлат раҳбари қурувчи ташкилотнинг сифат учун масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирадиган механизм ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.
Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини олиб қўйганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини айтди. «Солиқ органлари ҳеч қачон куч ишлатар идора эмас… Бундай ҳолат юз берганлиги учун бутун халқимиздан узр сўрайман», — деди у. Кудбиев ҳодисада ўзини ноўрин тутган ходимлар жазоланиниши таъкидлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг