Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаган чет элликлар 10 сентябргача муддатни узайтириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим. Ҳукумат ўтган йилнинг сентябрида жорий этилган вақтинчалик тартибни бекор қилди.
Президентликка номзод Мақсуда Ворисова ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандат) эълон қилиш кечикаётганлиги учун Давлат тест марказини танқид қилди. У ДТМ фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Марказ кетма-кет учинчи йил мандат эълон қилиш муддатини бузмоқда.
Германия Ўзбекистонга 20,6 млн евролик коронавирусга қарши юқори самарали дори воситасини юборди. У COVID-19`га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий «антитаначалар коктейли» ҳисобланади.
Сурхондарё вилоятида Damas юк машинасига бориб урилиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчисининг ўғли вафот этди. Вилоятда содир бўлган бошқа бир ҳолатда нотекис йўлда ҳаракатланаётган Жигули машинаси Cobalt билан тўқнашди, оқибатда бир киши оламдан ўтди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Канададаги Ниагара шаршарасида мамлакат байроғи ранглари жилоланди.
Бу йилги Мустақиллик байрами «Янги Ўзбекистон» боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни эсга олди. Қолаверса, октябрдаги президент сайлови ва Афғонистон воқеалари ҳақида ҳам фикр билдирди. Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган Мустақиллик байрами «Газета.uz» фоторепортажида.
Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан сентябрь ойи учун пенсия ва нафақаларни тўлаб бериш муддати ўзгарди. Пенсия жамғармаси ва Халқ банкининг қўшма баёнотига кўра, 6 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақалар тўланиши таъминланади.
Enter Engineering компаниялар гуруҳи «Меҳрибонлик» жамиятига ногиронлар аравачаси, шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни сотиб олишда ёрдам берди.
Хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди. У узоқ йиллар мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция ва адолатсизликка қарши курашган, фермерлар ва ишчиларни ҳимоя қилган.
6 сентябрдан 8 октябрга қадар Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида совуқ сув узилиши кутилмоқда. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади. Узилишлар жадвали.
Экология қўмитаси фуқаролардан ҳар бир ҳудудда «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш, иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кўчатлар экиш бўйича таклифларини юборишларини сўради.
Кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинганлар сони 800 дан ошмаяпти. 31 август куни пневмония ҳолати эса бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда юқорироқ бўлди.
Бу йил Ўзбекистон Мустақилликнинг 30 йиллигини нишонламоқда. Асосий тантаналар юбилей санаси учун махсус қурилган «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтди. Мустақилликнинг илк йилларида ушбу байрам қандай нишонлангани акс этган фотосуратлар «Газета.uz» материалида.
Янги Ўзбекистон" мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими, янги тайинловлар, Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши тўғрисида ТИВ баёноти — «Газета.uz»нинг 31 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.
Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб Туркиянинг Йилмаз университети профессори Чидем Жанбай Туркйилмаз тайинланди.
Халқаро армия ўйинлари доирасида Жазоир ва «Фориш» полигонида бўлиб ўтган беллашувларда ўзбек кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлари янги рекордларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринларни эгалладилар.
Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритаётган медаллари, Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилиши, янги ташкил этилаётган телеканал ва институт — «Газета.uz»нинг 30 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг