Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ҳайдовчи қўл тормозини кўтаришни унутгани сабабли «ВАЗ-2016» машинаси Занг каналига тушиб кетди. У махсус техникалар ёрдамида олиб чиқилди.
Москвада ўтказилган навбатдаги МДҲ саммити, атом энергетикаси лойиҳаларига қизиқиш билдираётган Saneg, онлайн кредит ажратишга доир вақтинчалик тартиб, депутатлик сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш саналари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент аэропортида 7 октябрь куни Дубайдан қайтган ўзбекистонлик аёлнинг тоби қочган. Расмий манбалар аёл соат 18:32 да «тез ёрдам» машинасида аэропортдан олиб кетилгани ҳақида хабар берди. Аёлнинг вафоти ҳақидаги ҳужжатда унинг ўлими соат 18:55 да юз бергани қайд этилган.
Ўзбекистон депутатлари сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жараён иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати спортчилар ва мухлислари учун унутилмас таассурот қолдирди.
Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар жанговар вазифаларни бажариб, 70 километрдан ортиқ масофани ҳужум операциялари ҳамда кимёвий ва биологик таҳдид шароитида босиб ўтди.
Сербия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 700−800 евро бўлиб, номзодлар 50 ёшгача ва 3−5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Ўзбекистонда диний таассублик туфайли, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ёки хавфли нарсалар ёрдамида қасддан баданга енгил шикаст етказиш жазоси кучайтирилди.
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилди. Бу тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун нимани ўзгартириши ҳақида «Газета.uz» «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори Элдор Адилов билан суҳбатлашди.
Ўзбекистонда 12 та мактабгача таълим ташкилотида бепул француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу борада вазир Ҳилола Умарова ва Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет ўртасида келишув имзоланди.
Олмалиқ шаҳрида Nexia 3 ҳайдовчиси «пешеход»дан ўтаётган 50 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 5 та транспорт воситаси — Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
АЭС қурилиши масалалари ҳақида гапирган энергетика вазири, яна рекорд ўрнатган олтин-валюта захиралари, наркотиклар айланмаси учун кучайтирилган жазо чоралари, кўмир кони кенгайиши сабаб компенсация оладиган Чинниобод аҳолиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Кўмир конининг кенгайтирилиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги Чинниобод маҳалласи аҳолисига уйларини кўчириш ёки бузиш учун 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади. Ҳокимият барча мулкдорлар билан келишувга эришди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.
Ўзбекистонда 8−10 октябрда об-ҳаво «комфорт» бўлади — аммо барибир кечки маҳал енгил кийиниб юролмайсиз. Дам олиш кунлари ҳаво сезиларли совиши, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоийда мавсумдаги илк «совуқ уриши» ҳодисалари юз бериши кутилмоқда. «Газета.uz»дан об-ҳаво шарҳи ва тавсиялар.
Ўзбекистонда кўплаб ногиронлиги бўлган шахслар қонунларда кафолатланган ҳуқуқларидан бехабар қолиб кетмоқда. Ногиронлар ҳуқуқи фаолига кўра, улар юридик ёрдам ва маслаҳат олишда ҳам тўсиқларга учраяпти. Шу сабабли бундай муаммоларга ечим сифатида huquqplus.uz ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилди.
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Бандлик вазирлигига ўтказилди. Вазирлик, шунингдек, ишсизлар ҳисобини юритади, ишга жойлаштиради, касбга ва тилларга ўқитади. Касбий малака марказлари ташкил этилади, битирувчилар халқаро сертификатлар олиши мумкин бўлади.
Қашқадарёнинг Қарши туманида газ тўлдириш шохобчасида юк машинасига ёнилғи қуйиш вақтида портлаш содир бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ, ҳозирда портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Davr Bank ташкил этилганининг 23 йиллигини нишонлайди ҳамда мижозларни байрам ва совринлар ўйинида иштирок этишга таклиф қилади.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида судларда болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган бўлса, ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг