Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
9 сентябрдан 20 октябрга қадар Тошкент туманларида совуқ сув ўчирилади.
Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилиши натижасида мазкур кўча ёпилди.
Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 автомобиль йўли ва темирйўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Икки киши ҳалок бўлган, уч киши шифохонага ётқизилган.
Тошкентда Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят иши бўйича ёпиқ суд бошланди.
Атирауда ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларига тош отиб шикаст етказилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинди.
Яқин кунларда ҳаво салқин бўлади, бироқ ёғингарчиликлар кутилаётгани йўқ, ҳафта ўртасига келиб эса илиқ об-ҳаво қайтади.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган туманидаги мактабларда «вазир соати» ўтказиб, ўқувчиларга ўз болалиги, ёшликдаги кузатувчанлик, тиришқоқлик, билимга чанқоқликнинг самаралари тўғрисида сўзлаб берди.
Президент қарори билан 2021 йил 1 мартдан Электрон рецепт бериш тизими Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарида ташкил этиладиган бўлди.
Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 1 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, Олмазор туманида ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида хонадоннинг 3 кв.м. майдони ёнган.
Қарши шаҳрида янгидан барпо этилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг очилиши маросими бўлиб ўтди.
Қашқадарёда яшовчи эркак собиқ турмуш ўртоғи билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, собиқ турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирган.
Дилбар Ғуломова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Агробанк» биносига келиб, маст ҳолда ҳеч бир сабабсиз уч ходимга пичоқ билан жароҳат етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Орфан ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Ногиронлар уюшмаси ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ногиронликни белгилаш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари олдига кириб бориш учун одамлар қандай жисмоний тўсиқларни енгиб ўтиши кераклигини ўрганди.
2022 йилги ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида автомобиль транспорти ва трамвайлар учун туннел қурилиши бошланди.
Беларусь электробуси Тошкентда ўз йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди. Синов уч ой давом этади.
Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланишда гумон қилинган беш кишини қўлга олиш вақтида экоинспекторлар машинасига ўқ узилди.
Тошкент ҳокими Ғафур Ғулом боғи реконструкциядан кейин ҳам бепуллигича қолиши, тадбиркорлар фаолиятини давом эттириши ва бирорта ҳам дарахт кесилмаслигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг