Коронавирус пандемияси шароитида сафарга чиқадиганлар нималарга эътибор бериши лозим? «Газета.uz» самолёт ва поезд йўловчилари учун қўшимча эҳтиёт чораларини тавсия этади.
Солиқ тўлашдан вақтинча озод қилинаётган тадбиркорлар, сони оширилаётган нафақахўрлар, аэропортлар, бозорлар ва ташкилотлардаги фитобарлар, акциз солиғи олинадиган янги турдаги тамаки маҳсулотлари ва бошқалар — 1 июндан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Асакадаги UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштириш учун 31 кишидан 42 минг доллар олган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Вилоятлар ўртасида шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Фақатгина «яшил» ҳудудлардаги санатория ва болалар оромгоҳларига одамларни марказлаштирилган ҳолда олиб бориш мумкин.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.
Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган Деновдаги Амир Темур ҳайкали қайта кўриб чиқилади. Ёдгорлик 1996 йилда ўрнатилган.
«Газета.uz» коронавирус сабабли бегона юртларда қолиб кетган ва ватанга қайта олмаётган ўзбекистонликларнинг ўй-хаёллари, ўзга мамлакатларда карантиндаги ҳаёти ва бошидан кечирган воқеалар акс этган ҳикояларини тайёрлади.
Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +34…+37, шимол ва чўл ҳудудларида +42 атрофида бўлади. Жанубда эса нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келиши сабабли 39 даражагача пасайиши мумкин.
Навоий вилоятининг Кармана туманида уч ойлик ўғлини 2 хонали квартирага алмаштирмоқчи бўлган она қўлга олинди.
Фарғона вилоят телевидениеси мухбири Усмонжон Қодировга нисбатан чиқарилган 15 кунлик қамоқ жазоси ўзгартирилиб, 2 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазо тайинланди. У Фарғона вилоят ҳокимлиги биноси олдида ниқоб тақмаслик ва ИИБ ходимига қаршилик кўрсатганликда айбланган эди. Бугун, 29 май куни журналистга жавоб берилиши кутилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Фарғона вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари қўлга олинганини маълум қилди. Улар аввал ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлган, бироқ озодликка чиққач аҳоли орасида террористик ғояларни ва адабиётларини тарқатиш билан шуғулланган.
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими ўринбосари Анвар Хонтўраев халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашгани, педагогларни камситгани, меҳнатга мажбурлагани ва уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилгани учун 22,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
2001 йилгача Стратегик тадқиқотлар институти директори бўлиб ишлаган Рафик Сайфулин давлатга хоинлик ҳамда қурол ёки портловчи моддалар сақлаганликда айбдор деб топилиб, 12 йилга қамалди.
World Influencers Network асосчиси Беҳруз Ҳамзаевнинг блогер Кирилл Альтман дастуридаги Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид билдирган фикрларига раддия берилди. Жумладан, ушбу вазирликнинг президент ташаббуси билан ташкил этилгани маълум қилинди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида HOWO юк машинаси эшак аравани босиб кетди. Унинг икки йўловчиси — 24 ва 20 ёшли эр-хотин вафот этди. Шу куннинг ўзида Фарғона вилоятида ҳам шунга ўхшаш ЙТҲда бир киши оламдан ўтган эди.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббиёт каравотларининг навбатдаги партияси етиб келди. 126 минг долларлик яна бир юкни жўнатиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas ҳайдовчиси икки ёшли болани босиб кетди. Гўдак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тўлиқ жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади, 15 апрель мамлакатда «маданият ва санъат ходимлари куни» деб эълон қилинди — маданият ва санъат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 23 ёшли она икки яшар ўғлини бошқа бир аёлга 7700 долларга сотаётганда ушланди.
Фарғона вилоятида юк машинаси икки йўловчи — ота ва бола миниб кетаётган эшак аравани босиб кетди. Ота ҳодиса жойида ҳалок бўлди, ўсмир эса шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг