Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжага Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади. Амалдаги қонунчиликда чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонга 30 кунгача муддатга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Бош прокуратура болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришдаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималарни оширишни таклиф қилди. Йил давомида бундай қонунбузарликлар икки баробарга кўпайди.
Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 17 ёшли ўсмир ҳовлисидаги турникка осилган ҳолатда топилди.
Тошкентда аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Мадад» ННТнинг марказий офиси очилди. Шу номдаги бепул юридик маслаҳат бюролари барча вилоятларда фаолият кўрсатмоқда.
10−14 декабрь кунлари об-ҳавонинг совиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат аста-секин +8… +11 даражагача тушади.
Ямало-Ненетск автоном округидаги (Россия) кон ҳудудида содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.
Тошкент ИИББ ходимлари маст ҳолда машина бошқарган ва ходимларга пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини қўлга олиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлди.
Тошкентда прегабалин ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи дориларни рецептсиз сотган учта дорихона сотувчиларига қарши жиноят иши қўзғатилди.
Президент Конституция куни муносабати билан 92 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 19 нафарининг қамоқ муддатлари қисқартирилади.
Тошкент халқаро аэропортида Лондондан келган рейс туман сабабли қўна олмади. Кўриш қийинлиги сабабли бир қисм рейслар кўчирилди.
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини қурол билан таҳдид қилиб, тан жароҳати етказишда гумонланиб беш киши қўлга олинди. Ҳужум қилганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини аниқлаш методологияси синовдан ўтказилмоқда. Иқтисодиёт ва саноат вазири унинг якунлари эҳтиёткорлик юзасидан ҳозирча эълон қилинмаслигини маълум қилди.
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етганини хабар қилди. Улар таъмагирлик, талон-тарож қилиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш билан боғлиқ, дейилади хабарда.
Суд Самарқандда ноқонуний қурилган 26 та уйни бузиш учун 7,5 млрд сўмлик товон пулини тўлаш тўғрисидаги жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Айбланувчилар орасида — собиқ ҳоким ўринбосари (ҳозирда вилоят бош архитектори) ва Капитал қурилиш дирекциясининг собиқ ўринбосари.
Умрага боришни хоҳловчиларнинг кўплиги ва улар олдида қатор тўсиқлар борлиги сабабли фуқаролар бошқа йўлларни топиш, жумладан ўзга давлатлар орқали муқаддас зиёратларни амалга оширишга мажбур бўлмоқда, дея маълум қилди Туризм қўмитаси.
Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган эркакни юк поезди босиб кетди.
Тошкентда Ислом цивилизация марказининг янги қурилаётган биноси ертўласида ёнғин содир бўлди (видео, фото).
Ўқитувчилар малакасини оширишда методистлар ўрнини менторлар эгаллайди. Малака ошириш институти негизида Халқ таълими академиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг