Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, 3 мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашади.
Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилиб, Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришида муваффақият тилади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео телефон орқали мулоқот чоғида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда америкалик инвестор ва экспортёрлар учун яратилган имкониятларни муҳокама қилди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашди. Суҳбатда асосий эътибор Афғонистонни Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларига жалб қилиш ҳамда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга қаратилди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарларини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг