«авария» тегли мақолалар


Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди
19 август 2020, 11:24

Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган беш ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди.

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқараётган машина бетон тўсиққа урилди, йўловчиси ҳалок бўлди
18 август 2020, 18:09

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқараётган машина бетон тўсиққа урилди, йўловчиси ҳалок бўлди

Тошкентнинг Миробод туманида маст ҳайдовчи бошқараётган автомобиль бетон тўсиққа бориб урилди. Йўловчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Сурхондарёда мудҳиш авария — олти киши ўлди, олти киши жароҳатланди
18 август 2020, 13:56

Сурхондарёда мудҳиш авария — олти киши ўлди, олти киши жароҳатланди

Сурхондарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Cobalt ҳайдовчиси олти кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Улар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам бор. Яна олти киши, жумладан, ўзи ва 1 яшар гўдак жароҳатланди.

Зоминда Lada-Largus ва Isuzu тўқнашуви натижасида икки йўловчи аёл вафот этди
10 август 2020, 21:35

Зоминда Lada-Largus ва Isuzu тўқнашуви натижасида икки йўловчи аёл вафот этди

Зоминда ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Lada-Largus ҳайдовчиси Isuzu юк машинаси билан тўқнашув содир этди. Натижада енгил автомобилнинг икки йўловчиси оламдан ўтди, тўрт киши, жумладан, икки бола жароҳатланди.

Наманганда 1 кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этди
4 август 2020, 18:39

Наманганда 1 кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этди

Наманганда Tracker йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли болани уриб юборди. Бошқа бир ЙТҲда эса «Москвич» қарама-қаршидан келаётган Nexia билан тўқнашди. Бола ва Nexia ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.

Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ағдарилиб кетди
29 июль 2020, 20:06

Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ағдарилиб кетди

Тошкентнинг Олмазор туманида Isuzu автобуси омадсиз манёвр ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида ағдарилиб кетди. Жабрланганлар йўқ.

Сардобада 18 ёшли фуқаро Captiva ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этди
24 июль 2020, 22:18

Сардобада 18 ёшли фуқаро Captiva ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этди

Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Жиззахда яна иккита ЙТҲ: 5 ёшар қизча ва 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
24 июль 2020, 21:19

Жиззахда яна иккита ЙТҲ: 5 ёшар қизча ва 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди
23 июль 2020, 16:44

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.

Фарғонада Nexia юк машинаси остида қолиб кетди, бир киши вафот этди
15 июль 2020, 17:45

Фарғонада Nexia юк машинаси остида қолиб кетди, бир киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia қаршидан келаётган SHACMAN юк машинасига урилди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Қамчиқда Isuzu жарликка ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди
9 июль 2020, 12:04

Қамчиқда Isuzu жарликка ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди
25 июнь 2020, 14:37

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди

Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди
19 июнь 2020, 08:30

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди

Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг