Жомбой туманида ичида йўловчилари бўлган автобус Cobalt билан тўқнашди. Ҳолат автобус ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани ва тормозни кескин босгани сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатда бир киши шифохонада вафот этди.
Миробод туманида автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус кўчани кесиб ўтаётган 35 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.
Чилонзор туманида Lacetti автомобили 171-сонли автобус билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида машинада бўлган йўловчи шифохонага олиб кетилган, автобусда бўлган 3 нафар йўловчига жароҳат етмаган.
Нарпай туманида Yutong автобуси қайрилиб олаётган тракторнинг тиркамасига бориб урилди. Ҳодисадан сўнг автобуснинг бир йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва «гармошка»ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан.
Каттақўрғон туманида Isuzu йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.
Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси ичида 14 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди. Оқибатда автобус ағанади, бир киши жароҳатланди.
Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси йўловчи автобусининг орқа қисмига урилди. Оқибатда автобус ичидаги йўловчилардан бири жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Тошкентда 131 ва 58-йўналишдаги иккита «гармошка» автобус тўқнашуви оқибатида тўрт киши жабрланди. ЙТҲ сабаби — оралиқ масофани сақламаслик.
Тошкент шаҳри Сергели туманида King Long автобуси тепловоз билан тўқнашди. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. ЙТҲга темирйўл кесишмасининг назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.
Бухоро вилояти театрига кетаётиб ЙТҲга учраган мактаб ўқувчилари автобус ҳайдовчисидан тезликни оширмасликни бир неча бор сўраган. ЙТҲ оқибатида бир ўқувчи воқеа жойида, бир қиз эса шифохонада вафот этган. Шифокорларнинг таъкидлашича, болалар нима бўлганини эсларкан, кучли стрессни бошдан кечирган.
Бухоро вилоятида мансабдор шахслар болаларни автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган, деб хабар қилди Бош прокуратура. Ҳолат юзасидан «Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. ЙТҲда икки ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
Бухоро вилояти Когон туманида юк машинаси ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган яна бир ўқувчи вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари шифохонага бориб, ўқувчилар билан учрашди.
Когон туманида ичида ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда бир ўқувчи вафот этди, бир киши шифохонага ётқизилди, яна 25 киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ўқувчилар автобусда театрга олиб кетилаётган бўлган.
Пайшанба куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда (197 км/соат) ҳаракатланган Tracker «гармошка» автобус билан тўқнашди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Автобусда йўловчилар бўлмагани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг