Алишер Усмонов журналистларга берган интервьюсида бизнесни тарк этганига изоҳ берди. «Ўзбекистонга ёрдам бериш, унга фойда келтириш учун бор имкониятларимни ишга соламан. Бу учун корпоратив активлар бошқарувидан кетдим ва ҳатто кўплаб лойиҳаларимда акциядор сифатида иштирокимни якунладим», — деди у.
Миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан чиқишга ариза топширди. РБК маълумотларига кўра, у «нафақага чиққан ва фаол меҳнат фаолиятини якунлашга қарор қилган».
Германияда тадбиркор Алишер Усмонов устидан олиб борилаётган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, дея хабар қилди Spiegel журнали.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтувлар ўтказилди, деб ёзади ОАВ. Миллиардер Европа Иттифоқи санкцияларини бузганликда гумонланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон аҳолисини USM холдингига алоқадорлиги айтилаётган лойиҳаларга сармоя киритишга, шунингдек, шерик бўлишга ёки Алишер Усмоновдан ёрдам олишга чақирувчи рекламалар тарқалмоқда. Компания буни фойдаланувчиларни алдаш учун яратилган фирибгарлик лойиҳалари деб атади.
Январда Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси Москвадаги Safisa ресторанини сотиб олганди. Орадан 7 ой ўтиб, ресторан «ПВС и ИАМ» компаниясига сотиб юборилди. Аввалроқ тадбиркор ўзининг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганини айтганди.
Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.
Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.
Таъсисчилари орасида Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарашли «Металлоинвест» шўба корхонаси ҳам бўлган Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok компанияси Тошкентдаги собиқ давлат меҳмонхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания объект учун 78,7 млрд сўм таклиф қилди.
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ЕИ кенгашининг унга нисбатан санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилишни талаб қилиб, Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Уларнинг активлари музлатилади.
Франция ҳукумати санкциялар остида бўлган миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган иккита вертолётнинг фойдаланиш ҳуқуқини музлатиб қўйди, деб хабар қилди Forbes. Уларнинг нархи 26 млн долларга баҳоланмоқда. Тадбиркорнинг вакили Усмонов ўз мулкининг катта қисмини, шу жумладан ушбу вертолётларни қайтариб бўлмайдиган трастларга бериб юборганини маълум қилди.
Италиянинг Сардиния оролида россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мол-мулклари мусодара қилинди. Жумладан, тадбиркор 17 млн евролик вилласи ва 66 млн евролик активлари бўлган олтита компаниясидан айрилган. Шуниндек, пулемёт ва қўл гранаталари ҳужумларига бардошли қиймати 600 минг доллардан зиёд Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили ҳам олиб қўйилгани айтилмоқда.
АҚШнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни истисно қилди. OFAC ҳужжатига кўра, санкциялар тадбиркор 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қиладиган компанияларга қўлланиламайди. Ушбу истисно илгари бошқа сабабларга кўра чекланган Алишер Усмоновга тегишли активлари ёки компанияларнинг молиявий операцияларига тааллуқли эмаслиги айтилди.
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM холдинги Ўзбекистондаги «Капиталбанк» акцияларини сотилганини эълон қилди. Холдинг таркибидаги «Телекоминвест» (Россия) ва FINANCE TCI (Ўзбекистон) компаниялари февраль ойида «Капиталбанк»даги улушини 61,54 фоизга етказган эди.
Россиялик сиёсатчилар, тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзолари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан АҚШнинг янги санкциялари рўйхатидан жой олди. Улар орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бор. Унинг мулки, жумладан супер яхтаси ва самолётидан фойдаланишга тақиқ қўйилди.
Евроиттифоқнинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари USM холдинги активларига даҳл қилмайди, дея маълумот берди компания.
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарликни «адолат тикланмагунча» тўхтатиб туришга қарор қилди. ЕИ ҳужжатида унинг Қрим аннекцияси ва Украинадаги беқарорлик учун масъул бўлган Россия расмийларини қўллаб-қувватлагани айтилди. Тадбиркор ўз шаъни ва обрўсини ҳимоя қилишини билдирди.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияларига алоқадор дея ҳисоблаган россиялик миллиардер Алишер Усмонов, бошқа энг бой россияликлар ва Россия компаниялари раҳбарларига санкциялар киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг