Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 150 нафар фуқароси ўзи хоҳиши билан ватанига қайтарилганини маълум қилди. Ўзбекистон «Толибон» раҳбарияти вакиллари билан «ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш» бўйича келишиб олган.
АҚШнинг Хитой авиакомпанияларига нисбатан чекловлар жорий қилгани, Жанубий Корея ташкилотларининг КХДРга 535 минг тонна гуруч жўнатаётгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Польша ҳарбий самолёти Афғонистондан 50 кишини Навоий аэропортига эвакуация қилди. Улар шу ердан Польшага жўнатилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти аввалроқ Афғонистондан эвакуация қилинган кишиларни Тошкентдан Франкфурт-Майнга етказиб қўйди. Самолёт Ўзбекистон ҳукумати томонидан Германиянинг мамлакатдаги элчихонаси сўровига кўра тақдим этилди.
Facebook’нинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлари бўлган 18 млнта постни ўчириб ташлагани, Москвада кучли ёмғирлар туфайли 70 та рейснинг бекор қилингани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида, дея хабар қилди мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.
Сенат раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев минтақавий лойиҳалар орқали Афғонистонни минтақа ва жаҳон бозорига боғлаш, у ердаги иқтисодиётни ривожлантириш уруш эҳтимолини камайтиришини қайд этди. «Биз кўп йиллар тайёрлаган Афғонистон билан боғлиқ йирик иқтисодий лойиҳалар кечиктирилмаслиги керак», — деди у. Шунингдек, Сафоев халқаро ҳамжамият 20 йил олдинги хатони такрорламаслиги, Афғонистонни экстремистик кучлар қўлига бериб қўймаслик кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Сешанба куни 125 йўловчиси бўлган эвакуация самолёти Кобулдан Тошкентга учиб келди. Улар шу ердан Германияга жўнатилади. ГФР мудофаа вазири кўпроқ одамни эвакуация қилиш учун Тошкент ва Кобул ўртасида ҳаво кўпригини қуриш режалари ҳақида маълум қилди.
Францияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг эвакуация қилинаётгани, Гаитидаги зилзила қурбонлари сонининг 1,4 минг нафардан ошгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Афғон инқирози туфайли Ўзбекистон ва Покистоннинг доллардаги евробондлари босим остида қолди, дея қайд этди Financial Times. Фондлар бошқарувчиларининг сўзларига кўра, Афғонистондан қочқинларнинг эҳтимолий чиқиб кетиши қўшни давлатларда молиявий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Якшанба куни кечқурун Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин афғонларни эвакуация қилди. Барча қочқинлар самолёт полига жойлаштирилган ҳамда улар соғ-саломат Қатардаги авиабазага етиб боришган.
АҚШ президенти Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиб кетаётганидан афсусда эмаслигини айтиб, Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришганини маълум қилди. «Бизнинг Афғонистондаги ягона ҳаётий ва муҳим манфаатимиз АҚШга нисбатан террорчилик ҳужумларининг олдини олиш бўлган ва шундай бўлиб қолади», — деди у.
Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Тармоқларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбийлари Сурхондарёга қўнган ва ичида афғон ҳарбийлари бўлган иккита вертолётни кўздан кечираётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. «Толиблар Кобулни эгаллади, биз жанг майдонидан қочдик… Бошқа чорамиз йўқ эди»", — дейди афғон ҳарбийларидан бири.
Малайзия бош вазирининг истеъфоси, Россиядаги ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хабарларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушди. Ҳозирча расмий изоҳлар бўлмади.
Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.
«Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулга кирди. ОАВ Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабар қилмоқда. Афғонистон ТИВ раҳбари ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ҳамда ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ. «Термиз-Ҳайратон» кўприги атрофидаги вазият эса бутунлай барқарорлашган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаганини маълум қилди. Кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг