Тожикистон КХШТга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Аввалроқ, КХШТ агар Тожикистон сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилса қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.
АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.
ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.
Бир гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Тожикистон чегарасидан ўтгани, Швеция бош вазирининг истеъфоси, Ҳиндистоннинг 50 минг нафар ҳарбийни Хитой билан чегара ҳудудига сафарбар қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.
23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.
21 июнь куни толибон Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллади, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатлар ўртасидаги чегара линиясидаги вазиятни кескин деб баҳоламоқда.
Афғонистонда эпибемиологик вазиятнинг кескинлашаётганлиги сабабли ўзбек-афғон чегарасида фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.
Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берилгани, бир неча минг афғонистонликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтаётгани, Бразилияда президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити — Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Муборак кунларда ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишига умид билдирилди.
АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшин ва ҳарбий техникани Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирилиши имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги қизлар мактаби яқинида портлаш рўй берди. Оқибатда 63 киши вафот этди, 150 дан ортиғи жароҳатланди. Афғонистон ҳукумати ҳужумда «Толибон»ни айбламоқда, аммо улар ҳужумга алоқадор эмасликларини айтишмоқда.
Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қуддусдаги таровеҳ намозидан сўнг бошланган тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Aфғонистоннинг АҚШ ва НАТО қуролларини олиб қолишни режалаштираётгани, Болтиқбўйи давлатларининг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлайди ва бу жараённи 11 сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. ««Абадий уруш»га якун ясаш вақти келди», — деди АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ва Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.
АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг