Тошкентда 28 ёшли аёл салкам бир ойлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Сирдарёда эса 29 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини 16 минг долларга сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улуши 27 фоизга, тадбиркорлар орасида эса 25 фоизга етди. Ўзбекистон тараққиётида хотин-қизларнинг ролига бағишланган форумда аёлларнинг сиёсатдаги иштироки муҳокама қилинди.
COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди ўрнатилгани, 2021 йилда 10 та табиий офатнинг дунё иқтисодиётига 170 млрд доллардан ортиқ зарар етказгани, «Толибон»нинг Кобулда намойишчи аёлларга қарата ўқ узгани, Исроил декабрь ойида Сурия портига иккинчи марта зарба бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида минтақа давлатлари тадбиркор аёллари Дискуссион клубининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева таъкидлашича, аёлига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар қонунчиликда белгиланганига қарамай етарли эмас. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож аёлларни «Аёллар дафтари»га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чорасини кўриш лозим.
Ўзбекистон Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик глобал индексида 170 та мамлакат ичидан 74-ўринни эгаллади. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилган.
«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаганидан сўнг, аҳоли орасида жуда катта ваҳима бошланган. Мамлакат фуқароларидан бири, Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли университет талабаси, болаларга инглиз тилидан дарс бериб келган қиз, «афғон аёлларининг қўзидаги қўрқув» ва эндиликда уларнинг ҳаёти қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Сенатда келинларни фарзандлари билан эрининг уйига рўйхатга қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. Уйни сотишда улар розилигининг олинмаслиги кўчада қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов эса муаммонинг бошқа томони борлигини таъкидлади.
Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган жиддий иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Аёллар ва эркаклар орасидаги тенглик пандемия тугаганидан кейин иқтисодиётни тезлик билан тиклаш ҳамда кучли ва фаровон жамият қуриш учун асосий омилдир, деб ёзишади Жаҳон банкининг экспертлари Одри Сакс ва Уильям Зейтц ўз мақолаларида.
Шавкат Мирзиёев мураккаб пандемия шароитида хизмат қилган аёл шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчиларни табриклади. «Сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун, одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади», — деди давлат раҳбари.
Олий суд оғир ва ўта оғир жиноятларда айбдор деб топилган 16 нафар аёлнинг айбини тан олганлигини ва пушаймонлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг жазосини енгиллаштирди. Шулардан 14 нафари озод қилинди ва оилаларига қайтарилди.
COVID-19 пандемияси сабабли аёллар ва эркакларнинг молиявий даромадлари ўртасидаги фарқ янада катталашади. Дунё миқёсида ҳозирги инқироз натижасида яна 47 млн аёл ва қиз қашшоқлик чегарасидан пастга тушади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг