Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.
АҚШ Адлия вазирлиги Google’ни мажбуран бир неча қисмларга бўлиш ҳамда Android операцион тизими ва Chrome браузеридан маҳрум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд компанияни қидирув тизимлари бозорида монополист деб топганди.
АҚШнинг Sierra Nevada Corporation компанияси Ўзбекистон учун олтита Pilatus PC-12 самолётини таъмирлаш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳа қиймати 64,2 миллион долларни ташкил этади. Ишларни 2027 йил августида якунлаш режалаштирилган.
Япония бош вазири Фумио Кишида Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтиб, минтақа ва Европани боғлайдиган янги савдо йўлини яратиш учун иқтисодий ёрдам таклиф қилади, деб хабар бермоқда Япония ОАВ. Аввалроқ АҚШда ҳам шунга ўхшаш режалар ҳақида гапирилган эди.
АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг собиқ раҳбарларини жиноий жавобгарликка иммунитетини ва Олий суд судьяларининг ваколат муддатини чеклайдиган ислоҳотларни таклиф қилди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас. АҚШ президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деди Байден.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан икки баробар кўп. АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Польшадан тушумлар кескин ошди. Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда.
Жо Байден Америка халқига мурожаатида унинг шахсий амбициялари демократия йўлига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини айтди. «Мен бу лавозимни қадрлайман. Аммо ватанимни кўпроқ севаман», — деди у сайловдан чиқиш қарорини изоҳлаб. Байден «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтди.
АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл собиқ президент Дональд Трампга суиқасд уюштирилгани сабабли танқидлар остида истеъфога чиқди. У бу воқеа Махфий хизматнинг сўнгги ўнйилликлардаги «энг катта муваффақиятсизлиги» эканини тан олди.
Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик эркак оиласининг тўрт аъзоси — онаси, акасининг рафиқаси ва уларнинг икки кичик фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден учинчи марта COVID-19 билан касалланди. Касаллик енгил кечмоқда ва у ўзини изоляциялаган ҳолда ишлайди, дея таъкидлади Оқ уй.
Шу йилдан Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Тошкентдаги Америка технология университети талабаларни қабул қила бошлайди. Унга тўлиқ академик мустақиллик берилади. Олийгоҳ нафақат ушбу университетнинг, балки АҚШда тан олинган бошқа хорижий ОТМларнинг ҳам дипломини беради.
Республикачилар партияси Дональд Трампни расман АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатди. У вице-президент сифатида Огайо штатининг 39 ёшли сенатори Жей Ди Вэнсни танлади.
Флорида суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлардан ножўя фойдаланганлик бўйича қўзғатилган жиноий ишни бекор қилди. Сиёсатчи ўзига қарши қўйилган қолган учта жиноий ишни тугатишга чақирди.
АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин халққа қилган мурожаатида Америка сиёсатидаги «шиддатни пасайтириш» ва зўравонликнинг одатий ҳолга айланишининг олдини олишга чақирди. Трампнинг ўзи суиқасдни «жуда сюрреал тажриба» деб атади. Суиқасднинг мақсади номаълум.
Президентликка номзод Дональд Трамп Пенсильваниядаги тарафдорлари билан митинг вақтида номаълум шахс отган ўқдан яраланди. У юзида қон билан Махфий хизмат ходимлари ёрдамида саҳнани тарк этди. Трамп «яхши» ва «хавфсиз» ҳолатда, деди унинг матбуот хизмати. Уни отган шахс ва яна бир киши ҳалок бўлди.
АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан сўнг сайловда ўз номзодини қайтариб олмаслигини айтди. «Ҳеч ким мени ташқарига итариб юбормаяпти. Мен бу пойгада охиригача қатнашаман», — деди у.
Жо Байденнинг Дональд Трамп билан дебатдаги муваффақиятсиз чиқиши Демократик партия ичида ваҳима ва унинг номзодини алмаштириш ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди. АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис энг яхши альтернатив ҳисобланяпти, деб ёзди Reuters.
АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.
АҚШ Олий суди собиқ президентларнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд бу қарорни Дональд Трампнинг Капитолийга бостириб киришга алоқадорлиги ҳақидаги иш билан боғлиқ даъвоси бўйича қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг