«бизнес» тегли мақолалар


Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти ўтказилади
24 июль 2023, 17:31

Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти ўтказилади

Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Таклиф ва саволларни 1094 ва 1100 қисқа рақамларига, шунингдек, business.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас.

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди
30 июнь 2023, 10:03

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди

2022 йил якунига кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий босим текширувлар сонининг қарийб 2 бараварга кўпайиши ҳисобига ошди. Бизнес омбудсман юборилган барча аризаларнинг 53 фоизини рад этганини ва текширишлар сони барча тадбиркорларнинг 3 фоизини ҳам ташкил қилмаслигини билдирди.

Президент аномал совуқдан жабр кўрган тадбиркорларга енгиллик берилишини маълум қилди
3 февраль 2023, 14:25

Президент аномал совуқдан жабр кўрган тадбиркорларга енгиллик берилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.

Бизнес учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилади
29 июнь 2022, 09:23

Бизнес учун солиқ маъмурчилиги соддалаштирилади

1 июлдан бўш турган кўчмас мулк объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, қолаверса, ҚҚС маъмурчилиги ҳам соддалаштирилади. 2023 йилнинг март ойигача «E-aktiv» га маълумотларни киритиш ихтиёрий бўлади.

«Фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда» — Русланбек Давлетов
22 июнь 2022, 11:15 1

«Фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда» — Русланбек Давлетов

Бир йилда қабул қилинган ҳужжатларнинг 30 фоизига, жумладан тадбиркорлик билан боғлиқ ҳужжатларнинг 80 фоизига ўзгартиришлар киритилди. Бу қонунчиликнинг барқарорлигига салбий таъсир қилмоқда, «фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда», деди адлия вазири.

Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар сабабли 91 млн доллар зарар кўрди
7 январь 2022, 16:28 1

Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар сабабли 91 млн доллар зарар кўрди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабли мамлакатдаги бизнес 91 млн доллар зарар кўрди. Зарарнинг асосий қисми савдо, умумий овқатланиш, транспорт, хизмат кўрсатиш ва молия секторидаги тадбиркорлик субъектларига етказилган.

Тошкентдаги биринчи Burger King ресторанлари қаерда очилади?
18 октябр 2021, 15:38

Тошкентдаги биринчи Burger King ресторанлари қаерда очилади?

Тошкентда учта Burger King ресторанлари очилиши кутилмоқда. Улар Бобур боғи, Экобозор ёнидаги Atlas мажмуаси ва Чилонзор 25-мавзесида жойлашади.

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади
20 июль 2021, 22:16 1

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.

2021 йилда Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди
13 июль 2021, 14:50

2021 йилда Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди

USAID, ИТСВ, PwC ва БМТТД «Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати 2021» янги нашрини тақдим этди. Унда корхонани рўйхатдан ўтказиш, иш ҳақи бўйича харажатлар, солиқлар ва солиқ имтиёзлари, лицензиялаш, ташқи савдо тартиботлари ва бошқалар келтирилган.

Электр таъминотидаги узилишлар бизнесга қандай таъсир кўрсатмоқда?
9 июль 2021, 09:00

Электр таъминотидаги узилишлар бизнесга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Сифати бузилган маҳсулотлар, оч қолган мижозлар ва ишлаб чиқаришда йўқотилган кунлар. «Газета.uz» тадбиркорлардан электр таъминотидаги узилишлар иш фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганини сўради.

2020 йилда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш даражаси ўрганилди
15 июнь 2021, 14:08

2020 йилда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш даражаси ўрганилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришдаги ютуқларга қарамасдан, пандемия бизнесга қийинчиликлар туғдирди. Тадбиркорларнинг давлат олдидаги қарзи 3,4 бароварга, муддати ўтган кредитлар миқдори 63%га ошди. Респондентларнинг 44% мажбурий ҳомийлик билан шуғулланган.

Компаниялар Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолаётгани ўрганилди
15 апрель 2021, 19:37 1

Компаниялар Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолаётгани ўрганилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари аксарият тадбиркорлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини, бироқ уларнинг бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини кўрсатди. Ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммолар тадбиркорларни ташвишга солаётгани маълум бўлди.

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент
9 июль 2020, 17:57

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг