Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий тақдирланди. Акмал Ҳасановга бу иши учун қўшни мамлакатнинг халқаро жамоат бирлашмаси томонидан «Чингиз Айтматов» медали берилди.
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, Олимпиада олтини учун жанг қиладиган учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Шу куни яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам баҳсларини ўтказди, улардан икки нафари бронза медали учун имкониятларини сақлаб қолди.
Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилди. Спортчининг шахсий мураббийи аккредитация муаммолари сабаб Парижга боролмагани учун жангни ўз уйида экран қаршисида томоша қилди.
Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов ярим финалда тожикистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари финалига чиқди.
Париж-2024 Олимпиадасининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Иккита чемпионлик камари учун курашда у икки карра мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга ютқазди.
2024 йилги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи медаллар учун жангни давом эттирмоқда. 5 нафар боксчи эса мусобақадан чиқиб кетди. «Газета.uz» спортчиларнинг натижалари ҳақида маълумот беради.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда Мигель Парра устидан ғалаба қозонди. Еттинчи раундда Ғиёсов жигарга аниқ зарба берди, бироқ ҳакам буни камардан пастроққа берилган зарба деб ҳисоблади ва ундан очко олиб қўйди.
Боксчилар Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасидаги дебютини ғалаба билан бошлаб, чорак финалга йўл олди. 31 июль кунги баҳсларда қатнашган камончилар ва дзюдочилар мусобақани медалларсиз якунлади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиблар биринчи нигоҳлар жангини ўтказди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.
WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов илгари мағлубиятга учрамаган россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Болгарияда бокс бўйича «кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнирида ўзбекистонликлар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида кетма-кет тўртинчи йил 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШда бунгача мағлуб бўлмаган Кевин Гонсалес устидан муддатидан аввал ғалаба қозонди ва WBA чемпионлиги унвони учун мажбурий даъвогарга айланди.
Арманистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медаль — 4 олтин, 3 кумуш ва 4 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Сочида WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Ражаб Бутаевга муддатидан аввал ютқазиб, профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди (видео).
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов биринчи раунддаёқ нигериялик Онориеде Эвариэме устидан муддатидан аввал ғалаба қозониб, профессионал рингдаги 13-ғалабасини қўлга киритди (видео).
Тармоқларда Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги оммавий тартибсизликлар ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ИИВ 13 май куни ташкилотчилар чарм бокс қўлқопларини текинга тарқатгани, мухлислар эса бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилганини билдирди.
Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 9 та медаль билан якунлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг