Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб Украина билан хавфсизлик бўйича битим тузди. Британиянинг ушбу ҳужжатда келтирилган мажбуриятлари Украина НАТОга қўшилгунча ўз кучида қолади, деди Украина президенти.
Россиянинг Украинага босқинчилик уруши қачон тугаши ноаниқ. Экспертлар фронт воқеаларидан тахминий хулосани чиқармоқда: баъзилар урушни қаҳратон қиш ҳал этади дейди, айримлар эса мутлақо бошқа фикрда. «Газета.uz» The Guardian нашрида эълон қилинган хулосаларни ўзбек тилига ўгирди.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш учун тезлаштирилган тартибда ариза топширишини маълум қилди. У, шунингдек, Украина РФ билан, лекин бу сафар бошқа Россия президенти билан мулоқотга тайёр эканини айтди.
БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига истисно тариқасида видеомурожаат орқали бўлажак сессияда нутқ сўзлаш имконини берди. Бу қарорни 101 давлат, жумладан Қозоғистон қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
Украина президенти бош прокурор Ирина Венедиктова ва хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатди. У бу қарорни миллий хавфсизлик асосларига қарши кўплаб жиноятлар, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.
Лас-Вегасда Грэмми мусиқий премиясининг 64-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бруно Марс ва Андерсон Пакнинг «Leave The Door Open» композицияси «Йил қўшиғи» деб эътироф этилди. «Йил альбоми» бўйича ғолибликни Джон Батист қўлга киритди. Ғолиблар орасидан 19 ёшли Оливия Родриго ва камбэк қилган Канье Уэст ҳам ўрин олган. Қолаверса, маросимга видеомурожаат йўллаган Украина президенти Владимир Зеленский санъаткорлардан жимликни мусиқа билан тўлдиришни сўради.
Украина президенти Владимир Зеленский Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун аризани имзолади. «Бунинг ҳақиқат эканига ишончим комил», — деди у.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишини, бироқ Украина провокацияларга берилмаслигини айтди. «Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бу бошқа давлат. Бошқа армия», — деб баёнот берди у.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат халқига мурожаати чоғида 16 феврални Бирлик куни деб эълон қилди. Шу куни бутун мамлакат бўйлаб Украина байроғи кўтарилади, 10:00да давлат мадҳияси ижро этилади. Аҳоли хавфсизлик ҳолати ҳақида махсус онлайн-платформа орқали хабардор этиб борилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг