Тошкент шаҳридаги 26 та кўча туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантирилади. Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўча бўлади.
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Пушкин хиёбонида реконструкция бошланганига уч ойдан ошди. Аҳоли бу ердаги дарахтларнинг кесилишидан хавотирда эди. Ҳудуд ҳозир баланд тўсиқлар билан ўраб олинган, лойиҳа билан қурилиш майдонининг ичидагина танишиш мумкин. «Газета.uz» иш қандай кетаётганини ўрганди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва «Тошкент инвест» компанияси Янгиҳаёт туманида жамоат савдо-кўнгилочар бульварини қуриш учун инвестор қидирмоқда. Узунлиги 1 км бўлган бульварда гастрономик, спорт, савдо ва болалар учун кўнгилочар жойлар бўлади.
Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбонда замонавий сувтушар боғ барпо этилади. 2,5 гектардан иборат мазкур ҳудуддаги ҳайкал, фаввора ва барча дарахтлар сақлаб қолинади. Шунингдек, Шота Руставели кўчасининг 1,8 км қисми 24/7 режимидаги гастрономик кўчага айлантирилмоқда.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари кесишмасида 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча лойиҳасини тақдим этди. Устуворлик пиёдаларга берилади, автобуслар бўлади, қулай микроиқлим яратилади. «Ушбу кўча мисолида бошқа кўчалар ҳам тартибга келтирилади», — деди у.
«Газета.uz» нашрига ўқувчидан Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси реконструкциясида дарахт илдизи қўпорилгани ҳақида хабар келиб тушди. Видеодан кўриниб турибдики, баъзи жойларда экскаватор ковши ерни дарахт танасига яқин жойдан чопган. Эковазирликка кўра, экоинспекция ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.
Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режа қилинмоқда. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилганди.
Тошкентнинг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари 15 июлда бошланади. У ерда ёритиш тизимлари, ўриндиқлар, ахлат қутилари ўрнатилиб, кўчатлар экилади ва бошқалар амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг