Германия ҳукумати мамлакат паспортини 5 йилда олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, фуқаролик тил билиш, волонтёрлик ишларидаги фаоллик ва профессионал сифатлар каби омилларга қараб 3 йилда ҳам берилиши мумкин. Бошқа фуқароликлардан воз кечиш талаб этилмайди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германия, Литва ва Люксембургнинг олтита иш берувчи компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади. Жумладан, Германияда автомобилсозлик, электроника, ҳамширалик иши ва парвариши (кексаларга қараш) мутахассислари вақтинчалик иш билан таъминланади.
Германияда Марказий Осиё давлатларининг етти нафар фуқароси террорчилик гуруҳи тузишда гумонланиб қўлга олинди. Нидерландияда ҳам терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган Тожикистон ва Қирғизистоннинг яна икки фуқароси ушланган.
Turon World Cooperation орқали Германияга борган ўзбекистонлик 100 нафар атрофидаги талаба иш топа олмай, оғир аҳволга тушиб қолди. Бандлик вазирлиги вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Бош консуллик ва элчихона вазиятни назоратга олди.
Германия ҳукумати мамлакатда жазирама ҳарорат тез-тез кузатилаётгани сабабли иссиқ уриши оқибатида ўлим ҳолатларининг олдини олиш кампаниясини бошламоқда.
Франкфурт-Майн (Германия) суди Алишер Усмоновга тегишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди.
«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Гёте институти Ўзбекистон вилоятларида ҳам очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Берлинда Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида турли соҳаларга оид 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.
Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.
Германия Қуролли Кучлари Термиз аэропортида хавфсизлик ва кузатув технологияларини янгилаш учун 1 млн евродан ортиқ маблағ ажратди.
Ўзбекистон президенти 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришини маълум қилди. У Германияда «Ўзбекистонни тўғри тушунишларини» таъкидлади, буни у «жуда қадрлайди». Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон немислари маданият маркази раҳбари билан суҳбатда айтиб ўтди.
Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Австриянинг «eee Austria» компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди. Унда Австрия ва Германия меҳнат бозорларида ишга жойлашиш учун мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини тузиш масаласи муҳокама қилинди.
2023 йил январь ойида Германия импортда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкорига айланди. Литва ва Франция ҳам Топ-10 савдо ҳамкорлар рўйхатига кирди. Статистика агентлигига кўра, импортнинг асосий қисмини 6 та самолёт ташкил этди.
Германия бир неча ойлик мунозаралардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши ва украиналик экипажларни ўқитишини маълум қилди. Украина танклар Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун муҳим деб атади.
Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциацияси президенти Норберт Фиебиг билан учрашув ўтказди. Унда Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.
Германия халқаро агентлиги — GIZ Давлат божхона қўмитасининг «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи божхона назоратининг техник воситалари тақдим этди.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклади. Томонлар минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Германиянинг ташкилотлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи SAP компаниясига Ўзбекистонда ўзининг минтақавий офисини очиш таклиф этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг