«гурбангули бердимуҳамедов» тегли мақолалар


Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
7 сентябрь 2021, 16:20

Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди
6 август 2021, 10:59

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Давлат раҳбарлари транспорт-логистика, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилдилар.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтади
29 июнь 2021, 13:23

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтишини ҳамда Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳоқама қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги ифторликда иштирок этди
30 апрель 2021, 03:44

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги ифторликда иштирок этди

Ўзбекистон президенти пайшанба куни Ашхободда Туркманистон президентининг отаси — Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. У апрель ойи ўрталарида вафот этган эди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
29 апрель 2021, 21:54

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.

Президент шу ҳафта қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказади
26 апрель 2021, 13:42

Президент шу ҳафта қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказади

Президент апрель ойининг сўнгги ҳафтасида қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Унинг матбуот котиби маълум қилишича, яна 3 та тақдимот ўтказилиши ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқоти ҳам режа қилинган.

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди
15 апрель 2021, 11:48

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат парламентининг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди.

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди
31 март 2021, 21:38

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди
30 март 2021, 11:42

Туркманистон президенти парламент аъзоси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, давлат раҳбари парламент аъзоси ёки депутати бўла олмайди.

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади
18 февраль 2021, 14:54

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
8 октябр 2020, 19:15

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига тўхталиб, ушбу мамлакатдаги вазият тез фурсатда барқарорлашиши зарурлигини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг