Молия вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжатга кўра, ЯИМ 5,1 фоизга ўсади, инфляция 10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Консолидацияланган бюджет харажатлари 203,8 трлн cўмни ташкил қилиши керак, бу жорий йилда прогноз қилинган харажатлардан 25,5 фоизга ва белгиланган кўрсаткичлардан 5,6 фоизга кўп.
Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.
2020 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, январь-июнь ойларида Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни, харажатлари эса 64,8 трлн сўмни ташкил этиб, дефицит 6,7 трлн сўмга тенг бўлди.
Молия вазирлиги 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда. Хусусан, мамлакат кафолати остида жалб этиш ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) ошириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатларини ўзгартириш кўзланган.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров 2020 йил 1 июлгача вазирлик ва идоралар тасарруфидаги барча жамғармалар бюджет таркибига киритилишини маълум қилди. У бюджетдан ташқари маблағларни ўз хоҳишига кўра сарфлаш мумкин, деган фикр нотўғрилигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг