Давлат солиқ қўмитаси Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди. У Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 65-чет эл интернет компанияси бўлди. Компания Alibaba Group`нинг шуъба корхонаси бўлиб, онлайн бизнес учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.
Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди. Йил давомида кўрсаткич 76,5 фоизга (1,9 млн нафар) ошган. Энг юқори ўсиш маиший хизматлар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кузатилган.
Давлат солиқ қўмитаси Inbazar дўконларида ишлайдиган ходимларнинг фақат 1 нафари расмий равишда ишлаётганини рад этди. Қўмитанинг қайд этишича, мазкур савдо бренди остидаги 3 та тадбиркорлик субъектида жами 44 нафар ходим расман ишлаяпти.
ДСҚ ва Савдо-саноат палатаси муҳокамаларга сабаб бўлган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари бўйича қарор лойиҳаси ҳукуматга киритилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини маълум қилди. Лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва бизнесга салбий таъсир талаблари бартараф этилади.
Давлат солиқ қўмитасининг Soliq мобил иловаси маълумотлар марказида юклама ортиб кетгани сабабли узилишлар билан ишламоқда. Қўмитанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, сўнгги пайтларда рўйхатдан ўтказилаётган чеклар сони кўпайиб, амалдаги сервернинг қуввати етмай қолишни бошлаган.
Давлат солиқ қўмитасида Бюджет ташкилотлари инспекцияси ташкил этилиб, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан унга ўтказилади. Қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида эса янги тузилма ташкил қилинади.
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбэк лимити харидларни амалга оширувчи фуқароларнинг 98 фоизига таъсир қилмайди. Қўмита чекловлар баъзи одамлар бошқа одамларнинг чекларини ва бу орқали кешбэкларини ўзлаштираётгани сабаб жорий этилганини тасдиқлади.
Давлат солиқ қўмитаси «Газета.uz» мухбирининг YandexGo UB қачондан солиқ тўлашни бошлаши, Yandex`нинг бошқа компаниялардан фарқи, соҳадаги рақобат муҳити ва нима учун қўмита бу масалага эҳтиёткор ёндашаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Давлат солиқ қўмитаси такси бозорини тартибга солиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди. Yandex Go интеграциясидан кейин 6 кун ичида 13,5 млрд сўмлик 800 минг 483 та чек шакллантирилган. Яқин кунларда Uklon ва MyTaxi фойдаланувчилари ҳам фискал чекларни ола бошлайди.
Давлат солиқ қўмитаси 1 декабрдан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти — «YandexGo UB» МЧЖ томонидан тақдим этилишини маълум қилди. Аввалроқ қўмита Yandex Go`дан солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилганди.
Тўлов хизматлари сешанба оқшомида таъминотчиларга тўлов, QR-код бўйича тўлов ва жойлардаги тўлов хизматларини қайта тиклади. Apelsin сервиси ҳамкорлардан маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион кодларини 15 ноябрга қадар тақдим этишни сўради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Якуббаевнинг отаси, солиқ хизмати ходими Муродбек Искандаровга навбатдаги унвонни топширди. Шунингдек, чемпионнинг ота-онасига «Хумсон» санаторийсига йўлланма ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилган.
Фавқулодда ҳолат режимида Қорақалпоғистонда тадбиркорлар солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
Ходимларнинг реал сони, бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмини яшириш, харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш — Солиқ қўмитаси томонидан Фискал институтида қурилиш соҳасида солиқ тўлашдан қочишга уриниш ҳамда бошқа схемалар фош этилди.
Янгиланган Soliq мобил иловасида техник камчиликлар, жумладан, кешбэкни рўйхатдан ўтказиш, тасдиқлаш, уни ечиб олиш ва картани киритишда муаммолар кузатила бошлади. Буни бир қанча истеъмолчилар қайд этишди, шу жумладан, «Газета.uz» ҳам бу каби қийинчиликлар мавжудлигини аниқлади. Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳолатни «фойдаланувчилар сонининг ошиши билан айрим ҳолатларда техник камчиликлар кузатилиши мумкин» дея изоҳлади.
Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумлари миқдори биринчи чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. Шунга қарамасдан, солиқ органларидаги ишида камчиликларга йўл қўйгани учун 13 та ДСИ бошлиғи ишдан бўшатилди, 40 дан ортиқ раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари бошқаларга тегишли бўлган 15,9 мингта харид чекларини Soliq иловасида ўз номига рўйхатдан ўтказган. 11 млрд сўмлик ушбу чеклар бўйича ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди.
Блэкаут вақтида яроқсиз бўлиб қолмаган вакциналар, иситиш тизими ишламаган кунлар учун чегириб ташланадиган тўлов, Самарқандда 5 йилда лой йўл қолмаслигини айтган Эркинжон Турдимов, Хоразмда чиқиндихонадан мурдаси топилган чақалоқ, шаҳарлараро йўлларда ишлай бошлаган АГТКШлар, қонунийлаштирилган авиаспоттинг ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 17 кун ичида «Soliq» мобил иловасида қарийб 38 минг истеъмолчи харид чекларини рўйхатдан ўтказганини маълум қилди. Бу орқали ўзбекистонликлар 7 млрд 12 млн сўмдан кўпроқ кешбэкни қўлга киритган. Бундан ташқари, қўмита раҳбари харид чеки бермаётган табиркорлик субъектлари жаримага тортилишини эслатиб ўтди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашувда Меҳнат вазирлигида иш бошлаган йилларда пул етишмаслиги сабабли киракашлик қилганини эсга олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг