2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 255,2 трлн сўмни ($26 млрд) ташкил этди, иқтисодий ўсиш эса 0,2% гача пасайган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,8 фоизга тушиб, 7,4 миллион сўмга (766 доллар) тенг бўлди.
Ярим йил давомида Ўзбекистонга 1,2 млн чет эл фуқароси ташриф буюрди. Улар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга камайган. Келганларнинг аксарияти МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, улар карантин чекловлари ўрнатишидан олдин мамлакатга ташриф буюрган.
2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга пасайди. Жумладан, экспорт — 22,6 фоизга, импорт — 15 фоизга камайди.
Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда деярли 38 минг та «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,2 фоизга ўсган. Июнь ойининг ўзида 7557 та «Cobalt» ишлаб чиқарилган.
Марказий банк статистика ва тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг