«дайжест» тегли мақолалар


Жаҳон янгиликлари дайжести
8 февраль 2023, 22:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари бўйича сўнгги хабарлар, Францияда пенсия ислоҳотига қарши яна кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтиши, Россияда бино қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Японияда Сакурадзима вулқонининг уйғонгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 февраль 2023, 22:00

8 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ҳибсга олинган блогер Абдуқодир Мўминов, Туркияда кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари, Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг янги қўмондонлари, гулларга тўлаётган Ўзбекистондаги Туркия элчихонаси, метро қурилиши билан танишган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 февраль 2023, 23:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиядаги зилзилалар бўйича энг сўнгги вазият, Парижда пенсия ислоҳотларига қарши намойишчиларга қарши куч ишлатилгани, Латвияда дронлар заводида ёнғин юзага келгани, Швециянинг Туркия билан НАТО бўйича музокараларни давом эттирмоқчилиги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 февраль 2023, 22:00

7 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

2023 йилги давлат дастури лойиҳасининг муҳим бандлари, газ ва электрда ўғрилик катталигини айтган президент, Қамчиқда кутилаётган совуқ об-ҳаво, IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик, ўзбек-қирғиз чегарасини демаркациялаш музокаралари бошлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 февраль 2023, 23:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг умумий 2200 нафарга яқинлашгани, Грецияда кучли қор туфайли мактаб ва дўконларнинг ёпилгани, Фаластин ҳукуматининг миллий ярашув бўйича учрашувга тайёргарликни бошлагани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

6 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 февраль 2023, 22:00

6 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон зилзила сабаб Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатиши, шифокорларга кутилмаган таклиф билан чиққан ССВ раҳбари, ҳафта ярмидан яна кунлар совиши, «Open Budget»нинг янги мавсуми, 47% виза аризаларини рад этган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 февраль 2023, 23:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Канадада -50 даражали совуқ бўлиши кутилаётгани, Хитойда карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг 80 кишининг коронавирусдан вафот этгани, 18 ёшли канадалик қизнинг лотореядан биринчи уринишда 36 млн доллар ютиб олгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 февраль 2023, 23:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

2022 йилда Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш ҳажми 12 фоизга ошгани, Эронда ҳижоб ўрамаган аёлларни жаримага тортувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, Қатарда ҳашаротли таомларни сотиш тақиқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 февраль 2023, 22:00

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тириги эмас, ўлиги танилган 12 ёшли қиз воқеаси, Тошкентда очилган газ «заправка»лар рўйхати, Нукус воқеалари бўйича навбатдаги суд, ЕОИИ мамлакатлари билан ташувларни соддалаштиришга интилаётган Ўзбекистон, диний қўшиқ тарқатиб 5 йилга қамалган йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 февраль 2023, 22:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швецияда банкротга учраган компаниялар сони рекорд даражага етгани, АҚШ Адлия вазирлигининг президент Жо Байден уйида режали тинтув ўтказгани, ширин ичимликларнинг эркакларда калликни келтириб чиқаришга алоқадорлиги аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 февраль 2023, 22:00

2 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жасади топилган 12 ёшли қиз воқеасига жамоатчиликнинг муносабати, ерости газ сақлаш иншооти қайта ишга тушишини айтган президент, Ўзбекистоннинг демократия рейтингидаги ўрни, сақоқушни ўлдирган шахс ушлангани, ўзбекистонликка қарши санкция қиритган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 февраль 2023, 22:33

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янгиҳаётда ўлдириб кетилган 12 ёшли қиз, ота-оналарга болаларини мактабдан ўзлари олиб кетишини сўраган Оила бошқармаси, Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилгани, «заправка»лар очилиши,Кушербаевга янги тайинлов, онлайн мактаб шаҳодатномаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 январь 2023, 22:00

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми, шартли озод этилган судланувчиларнинг сўзлари, Коррупцияни қабул қилиш индексида юқорилаган Ўзбекистон, вазирларга тайинланган янги ўринбосарлар, автобусларга юрган йўли, хизматига қараб пул ажратилиши, февраль об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 январь 2023, 23:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Покистонда масжиддаги портлашда 44 кишининг ҳалок бўлгани, Япониядаги «Такахама» АЭС реактори ишида носозлик қайд этилгани, дунёда нефть нархининг пасайгани, АҚШда январь ойида қуролли зўравонлик бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

30 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 январь 2023, 22:28

30 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйган Шавкат Мирзиёев, «Специя» футбол клубига ўтган Элдор Шомуродов, илиқ об-ҳаво прогнози, ишга тушишни бошлаган метан «заправка»лар, Нукусда портлаган кўп қаватли уй, Россиядан АИ-80 бензин импорти бошлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 январь 2023, 23:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехиядаги сайловларда собиқ НАТО генералининг ғолиб бўлгани, Покистон ва Перуда автобус ҳалокатларида кўплаб инсонларнинг вафот этгани, Эрондаги заводларга дронлар ҳужуми, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнининг тўхтаб қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 январь 2023, 23:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нью-Йоркда теракт уюштирган ўзбекистонликнинг оғир жиноятларда айбдор деб топилгани, Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумда бир кишининг ҳалок бўлгани, БМТ бош котибининг ҳукуматларни интернетни чеклашга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 январь 2023, 22:35

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Human.uz директори Хуршид Далиев ва бошқаларга очилган жиноят иши, депутатликни муддатидан олдин тугатган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик декларацияси, емирилаётган Норин дарёси қирғоғи, илиқ ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 январь 2023, 23:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг Twitter`да аудиториясини тиклаб олгани, автобус катталигидаги астероиднинг сунъий йўлдошлардан ҳам пастроқ масофадан учиб ўтаётгани, элчихона автомобилларидан фойдаланган Япония бош вазири ўғлининг жанжал марказида қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 январь 2023, 22:00

26 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

2023 йилда ЯИМ ва инфляциянинг прогнозлари, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ГЭС қурилиши шартномаси ва $1,6 млрдлик келишувлар, асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган МБ, Қирғизистонга борган Шавкат Мирзиёев, Андижонда ўлдириб кетилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг