«депутатлар» тегли мақолалар


Товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида кўрсатиш шарт этиб белгиланмоқда
12 октябр 2021, 12:09

Товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида кўрсатиш шарт этиб белгиланмоқда

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида тақдим этиш шартлиги акс этган қонун лойиҳасини маъқуллашди. Ҳужжат Сенатга юборилди.

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди
29 июль 2021, 11:28

Омбдусман мажбурий эмлаш ортидан инсон ҳуқуқларига путур етиш ёки етмаслигига оид саволларга жавоб берди

17 июлда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи қарори билан 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланиши шарт этиб белгиланди. Орадан 11 кун ўтиб, қуйи палата депутатлари мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди. «Газета.uz» сўровига биноан омбудсман Феруза Эшматова мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб берди.

«Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас» — Нурдинжон Исмоилов
17 июль 2021, 17:18 2

«Эмлашни мажбурий тарзда амалга ошириш мумкин эмас» — Нурдинжон Исмоилов

Қуйи палата Спикери Нурдинжон Исмоилов қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий эмлаш мумкин эмаслигини маълум қилди. Бунинг учун ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш талаб этилади. Бироқ, депутатлар Республика махсус комиссиясига ихтиёрий эмланганларни рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларини чеклаш борасида тавсиялар бергани айтилмоқда. Қолаверса, ходимлари эмланган кафе ва ресторанларга чекланган вақтда ҳам ишлашга рухсат бериш таклифи билдирилган.

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида
16 июль 2021, 11:05

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ерга оид президент фармони, унинг асосида Ер кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр билдириб, қонунчиликда «лазейка"лар қолдириб кетилаётганига эътибор қаратди. Жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ерни ижрага бериш, ДХШ асосида ердан фойдаланиш, кўп квартирали уйга туташ участкаларни ажратиш, қолаверса, якка тартибдаги уйни хусусий мулк тарзида бериш масалаларида қонунчиликда «бўшлиқ"лар қолдирилгани айтилмоқда.

Депутатлар участка нозирлари ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашмади
20 апрель 2021, 12:23

Депутатлар участка нозирлари ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашмади

Қонунчилик палатаси профилактика инспекторларига электр энергияси, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини рад этди. Депутатларнинг фикрига кўра, бу участка нозирлари асосий ишидан ташқари уларнинг иш кўлами ортишига, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

«Муаммоли масалалар тартибсизлик билан ҳал қилинмайди». Депутатлар рухсатсиз намойиш ва ЛГБТ тарғиботига қарши
30 март 2021, 22:13 1

«Муаммоли масалалар тартибсизлик билан ҳал қилинмайди». Депутатлар рухсатсиз намойиш ва ЛГБТ тарғиботига қарши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бир жинсли муносабатларга қарши ёшларнинг Тошкент марказида рухсатсиз норозилик акцияси ўтказгани ҳамда ЛГБТ тарғиботини қоралаб ўз муносабатларини билдириб ўтишди.

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади
20 февраль 2021, 12:58

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади

Самарқанд вилояти кенгаши депутатларига аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун 3 млрд сўм ажратилади. Ҳар битта депутат 50 млн сўмдан маблағни камбағалликни қисқартиришга йўналтиради. Шунингдек, вилоятда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?
25 январь 2021, 17:12

Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?

Тошкент шаҳри ва туман депутатларига ажратиладиган пуллар нимага, қачон ва қай тартибда сарфланади? Уни ким назорат қилади? Манфаатлар тўқнашуви қандай бартараф этилади? Фуқаролар ёки жамоатчилик вакиллари кимга таклиф билан мурожаат қилишлари лозим? Ушбу саволларга жавоб берилган анжумандан «Газета.uz» репортажи.

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди
20 январь 2021, 13:59

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди

Қонунчилик палатаси депутатлари шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатидан чиқариш таклифини билдиришди. Бу тегишли қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Халқ депутатлари кенгашларининг ўз котибиятлари бўлади
15 сентябрь 2020, 16:42

Халқ депутатлари кенгашларининг ўз котибиятлари бўлади

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди. Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, депутатлар ушбу ўзгаришларни узоқ йиллар орзу қилишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг