Халқаро Judo Awards 2024 танловида Ўзбекистон вакиллари 5 йўналишда ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, Диёра Келдиёрова йил дзюдочиси, унинг устози Марко Шпитка энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритиши мумкин. Judogirls.uz лойиҳаси ва Муҳаммад Жумаевнинг иппони ҳам номинацияларга қўйилган.
Париж Олимпиадасида олтин медаль олган Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпитка Халқаро дзюдо федерациясига интервью берди. Мураббий узоқ йиллик машғулотлар, япониялик Абэга қарши жанг ҳақида сўзлади. Диёра эса турмуш ўртоғининг қўллови, келгуси режалари ва бошқалар тўғрисида айтиб ўтди.
Дзюдочи Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида барчаси дзюдочилар томонидан қўлга киритилган 1 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.
Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Париж-2024 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди.
Боксчилар Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасидаги дебютини ғалаба билан бошлаб, чорак финалга йўл олди. 31 июль кунги баҳсларда қатнашган камончилар ва дзюдочилар мусобақани медалларсиз якунлади.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова сўнгги 5 йил ичида илк бор мағлуб бўлган рақиби Ута Абэнинг ўрнида ўзи ҳам йиғлаган бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, дзюдочилар Олимпиадага чиқиш ва ғалаба қозониш учун катта куч сарфлайди, эрталабдан кечгача машқ қилади, шахсий ҳаётини унутади.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.
Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Париж олимпиадасининг дзюдо бўйича баҳсларида Диёра Келдиёрова амалдаги жаҳон ҳамда Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ута Абэни мағлуб этди. 2019 йилдан бери жаҳон турнирларида енгилмаган Ута кўзда ёш билан мусобақани тарк этди. Диёра Келдиёрова эса яна бир рақибини енгиб, ярим финалга чиқди.
БААда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларини ўзбекистонликлар 2 та медаль билан якунлади. Унда Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Аввалроқ Диёра Келдиёрова кумуш медаль олганди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова иккинчи марта жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. У финалда азалий рақиби италиялик Одетт Гюффридага мағлуб бўлди. Диёранинг чемпионатдаги баҳслари ҳақида батафсил танишинг (фото, видео, статистика).
Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза яккалик дастурида, яна 1 та бронза аралаш жамоавий йўналишда қўлга киритилди.
Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев эса бронза медалларига эга чиқди (фото).
Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.
Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг