«европа иттифоқи» тегли мақолалар


Европа кенгаши ЕИнинг янги етакчилари номзодларини тасдиқлади
28 июнь 2024, 18:05

Европа кенгаши ЕИнинг янги етакчилари номзодларини тасдиқлади

ЕИ мамлакатлари лидерлари иттифоқ раҳбарлигига номзодларни маъқуллади. Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президенти лавозимида сақлаб қолиш таклиф этилди. Португалия собиқ бош вазири Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари этиб сайланди. Эстония бош вазири Каи Каллас ЕИ дипломатияси раҳбари бўлмоқда.

«Хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун сабаб Грузияни ЕИга қабул қилиш жараёни де факто тўхтатилди
28 июнь 2024, 10:35

«Хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун сабаб Грузияни ЕИга қабул қилиш жараёни де факто тўхтатилди

Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.

Қирғизистон ва ЕИ кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади
26 июнь 2024, 14:58

Қирғизистон ва ЕИ кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади

Қирғизистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу, томонлар таъкидлаганидек, ҳамкорликни кенгайтириш учун «янги ҳуқуқий асос» бўлади.

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади
25 июнь 2024, 21:51

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади

Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Евроиттифоқ Россияга қарши 14-санкция пакети бўйича келишиб олди
20 июнь 2024, 17:32

Евроиттифоқ Россияга қарши 14-санкция пакети бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакети юзасидан келишиб олди. Янги чекловлар Россия энергетика секторига таъсир қилади ҳамда учинчи мамлакатлар, жумладан, Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги ўнлаб компаниялар билан савдони чеклайди.

2023 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 11 фоизга ўсди — Евроиттифоқ элчиси
5 июнь 2024, 17:13

2023 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 11 фоизга ўсди — Евроиттифоқ элчиси

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилда 11 фоизга ўсиб, 5,13 млрд еврога етди. ЕИ элчиси Шарлотта Адриан иттифоқ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Европа Иттифоқи биринчи марта Исроилга қарши санкцияларни «жиддий муҳокама қилди»
28 май 2024, 13:34

Европа Иттифоқи биринчи марта Исроилга қарши санкцияларни «жиддий муҳокама қилди»

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Исроилга қарши санкциялар ва уларнинг оқибатлари биринчи марта «жиддий муҳокама қилинди», деди Ирландия ташқи ишлар вазири. Аввалроқ Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT
22 май 2024, 15:59

Қатор ЕИ давлатлари «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар киритмоқчи — FT

Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади
9 май 2024, 03:53

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади

18 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давомида ЕИ томонидан молиялаштирилган 40 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилади. Иштирокчиларни ўйинлар ва викториналар, шунингдек, гала-концерт кутмоқда.

Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
2 май 2024, 13:39

Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Шавкат Мирзиёев инвесторларга ҳамкорлик имкониятлари ҳақида гапираркан, мамлакатда 30 дан ортиқ ноёб металлар конлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Президент Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британия билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар устида иш олиб бораётганини айтди.

ЕИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 млн евро ажратди
29 апрель 2024, 15:18

ЕИ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 млн евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш учун 6 млн евро миқдорида грант ажратди. Жорий ва келгуси йилда бу мақсадга жами 20 млн евро йўналтирилади.

ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига балиқ етиштиришни яхшиловчи ускуналар топширди
6 март 2024, 14:39

ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига балиқ етиштиришни яхшиловчи ускуналар топширди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастури Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига сув сифати сенсорлари, фильтрлаш ва тозалаш тизимлари, шунингдек, интенсив балиқ етиштириш учун қуёш сув иситгичларини тақдим этди.

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар орқали ЕИнинг санкцияланган товарларини олишда давом этмоқда — Bloomberg
27 февраль 2024, 12:09

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатлар орқали ЕИнинг санкцияланган товарларини олишда давом этмоқда — Bloomberg

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Европа Иттифоқидан Россияга 450 млн евролик юқори устуворликка эга товарлар етиб борган. Товарларнинг чорак қисми тўғридан-тўғри ЕИдан, қолгани эса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, БАА каби давлатлар орқали Россияга етиб борган, деб ёзмоқда Bloomberg.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкция пакетини тасдиқлади
23 февраль 2024, 23:17

Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкция пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Украинага босқиннинг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши 13-санкция пакетини тасдиқлади. Унга 106 нафар жисмоний шахс ва 88 корхона, жумладан, Хитой, Қозоғистон ва Туркия компаниялари киритилди.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкция пакети бўйича келишувга эришди
21 февраль 2024, 23:50

Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкция пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкция пакетини қўллаш бўйича келишиб олди, у Украинага босқиннинг икки йиллиги арафасида тасдиқланади. 200 та компания ва жисмоний шахсларга санкция қўйилган. Санкциялар, шунингдек, Россиянинг дронлар ишлаб чиқаришини чеклайди.

Европа Иттифоқи ҳаво сифати стандартларини кучайтиради
21 февраль 2024, 22:54

Европа Иттифоқи ҳаво сифати стандартларини кучайтиради

Европа Иттифоқи давлатлари ҳаво сифати стандартларини кучайтириш бўйича келишувга эришди. 2030 йилга келиб PM2,5 майда заррачаларининг рухсат этилган ўртача йиллик концентрацияси 25 мкг/м3 дан 10 мкг/м3 гача камаяди.

BOMCA Ўзбекистон давлат идораларига чегара назоратини яхшилаш учун ускуналар топширди
21 февраль 2024, 15:02

BOMCA Ўзбекистон давлат идораларига чегара назоратини яхшилаш учун ускуналар топширди

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистон давлат идораларига чегара божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратини яхшилаш учун қиймати 54,5 минг евролик ускуналар совға қилди.

«Марказий Осиё Европа ва Осиё ўртасидаги тамал тошидир» — Жозеп Боррель
30 январь 2024, 23:59

«Марказий Осиё Европа ва Осиё ўртасидаги тамал тошидир» — Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Марказий Осиё-Европа Иттифоқи Инвесторлар форумида «ўтмишдаги қарамликни енгиб ўтиш ҳамда энергия ва таъминот занжирларида муқобил вариантларни топиш учун» минтақалар ўртасидаги амалий алоқаларга кўпроқ сармоя киритиш кераклигини айтди.

Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги транспорт алоқасига 10 млрд евро сармоя киритилади
30 январь 2024, 00:13

Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги транспорт алоқасига 10 млрд евро сармоя киритилади

Европа ва халқаро молия институтлари Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор транспорт алоқалари учун 10 млрд евро ажратади. Инвестициялар Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантиришга йўналтирилади, шунда юклар у орқали 15 кун ичида ўтишига эришилади.

Европа Иттифоқининг ёқилғидан чиқадиган CO2 эмиссияси сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага етди
26 январь 2024, 14:09

Европа Иттифоқининг ёқилғидан чиқадиган CO2 эмиссияси сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага етди

Европа Иттифоқида қазиб олинадиган ёқилғидан чиқадиган карбонат ангидрид (CO2) эмиссияси ўтган йили сўнгги 60 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу натижага асосан «яшил» энергиядан фойдаланиш ҳисобига эришилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг