«жанубий корея» тегли мақолалар


Жанубий Корея парламентида президент импичменти учун етарлича овоз тўпланмади
7 декабрь 2024, 18:43

Жанубий Корея парламентида президент импичменти учун етарлича овоз тўпланмади

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришда етарлича овозни тўплай олмади: ҳукмрон партиянинг 108 депутатидан 105 нафари мажлислар залидан чиқиб кетиб, овоз беришдан бош тортди. Мухолифат президентни жавобгарликка тортишга уринишларини тўхтатмаслигини билдирди.

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради
7 декабрь 2024, 08:08

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қарори учун узр сўради ва таъзим қилди. «Қарор дилхунликдан қабул қилинганди», — деган етакчи лавозимида қолиш масаласини ўз партияси ихтиёрига қолдиришини таъкидлади.

Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси президент истеъфосини қўллаб-қувватлади
6 декабрь 2024, 18:44

Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси президент истеъфосини қўллаб-қувватлади

Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия етакчиси президент Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилиб, хавфсизлик хизматларига таниқли сиёсатчиларни, жумладан, мухолифат вакилларини ҳибсга олишни буюргани маълум бўлгач, ҳокимиятдан четлатилиши керак, деб ҳисобламоқда.

Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди
5 декабрь 2024, 16:12

Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, собиқ мудофаа вазири ва ички ишлар вазири ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланмоқда, полиция суриштирув бошлади. Аввалроқ мухолифат ва фаоллар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганди.

«Жамоатчилик шокда». Жанубий Корея ОАВ ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ҳақида нималар ёзмоқда?
4 декабрь 2024, 19:48

«Жамоатчилик шокда». Жанубий Корея ОАВ ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ҳақида нималар ёзмоқда?

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори жамиятни қаттиқ ларзага солди ва етакчининг янада сиёсий яккаланиб қолишига олиб келди. Маҳаллий ОАВ воқеалардан қандай хулосалар чиқармоқда — «Газета.uz» материалида.

Жанубий Корея мухолифати президент импичменти жараёнини бошлади, мудофаа вазири истеъфога чиқди
4 декабрь 2024, 15:28

Жанубий Корея мухолифати президент импичменти жараёнини бошлади, мудофаа вазири истеъфога чиқди

Мухолифатдаги партиялар ҳарбий ҳолат эълон қилган, кейин эса уни бекор қилган президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент ташаббуси билан чиқди. Мудофаа вазири Ким Ён Хён истеъфога чиқди. Маҳаллий ОАВ мамлакат раҳбарига ҳарбий ҳолат жорий этишни айнан у таклиф қилгани ҳақида хабар берди.

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди
4 декабрь 2024, 01:24

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль парламентнинг шу мазмундаги овоз беришидан сўнг мамлакатда аввал эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди. Юннинг қарори Сеулда норозиликлар ва унга нисбатан импичмент чақирувларига сабаб бўлди.

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди
3 декабрь 2024, 21:38

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди

Корея Республикаси парламенти мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. 300 депутатдан 190 нафари президент қарорига қарши овоз берди. Парламент биноси олдида одамлар йиғилган. Ҳарбийлар парламент биносини тарк эта бошлади.

Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди
3 декабрь 2024, 19:07

Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль конституциявий тартибни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилди. У бундай чорани мухолифатнинг ҳаракатлари туфайли қўллаганини айтди, унинг сўзларига кўра, мухолифат мамлакатни инқирозга олиб кирмоқчи.

Сеулда 100 йил ичидаги энг кучли қор ёғди
28 ноябрь 2024, 17:31

Сеулда 100 йил ичидаги энг кучли қор ёғди

Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 117 йил ичида ноябрь ойидаги энг кучли қор ёғди. Ёғингарчилик туфайли транспорт фаолияти издан чиқди, авиақатновлар бекор қилинди. Беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ўқ-дори ва қўшин жўнатгани учун КХДР Россиядан гуруч ва космик технологиялар олади — Korea Herald
4 ноябрь 2024, 15:47

Ўқ-дори ва қўшин жўнатгани учун КХДР Россиядан гуруч ва космик технологиялар олади — Korea Herald

Ўқ-дори етказиш ва Россия-Украина урушига қўшин юбориш эвазига Шимолий Корея Россиядан йилига 600−700 тонна гуруч ва космик технологиялардан фойдаланиш имкониятини олади, деб ёзди Korea Herald газетаси. Шунингдек, Корея яриморолидаги эҳтимолий урушда Москва Пхеньянга ёрдам бериши мумкин.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун 14 мингга яқин иш ўрнига квота олинди
14 октябр 2024, 13:52

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар учун 14 мингга яқин иш ўрнига квота олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йилда Жанубий Кореяда 13 700 иш ўрнига квота олди. Ойлик иш ҳақи ўртача 2000 АҚШ долларини ташкил қилади.

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди
9 октябр 2024, 22:26

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди

КХДР «миллий хавфсизлик ҳимояси учун» Жанубий Корея билан қолган барча автомобиль ва темирйўлларни ёпишини эълон қилди. Жанубий Корея буни «Ким Чен Ин муваффақиятсиз режимининг умидсиз чораси» деб атади.

Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади
2 октябр 2024, 23:10

Ўзбекистондаги қатор авиакомпаниялар Жанубий Кореяга парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритади

Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди
29 август 2024, 10:09

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ўқиш учун борган хорижликлар орасида 5-ўринда
12 август 2024, 23:27

Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга ўқиш учун борган хорижликлар орасида 5-ўринда

Йилнинг биринчи ярмида 200 мингдан ортиқ хорижлик Жанубий Кореяга ўқиш ёки амалиёт ўташ учун борди. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича бешинчи ўринни эгаллади — 5 минг киши. 2027 йилгача Корея ўз университетларига 300 минг чет эллик талабани жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ
25 июль 2024, 19:33

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан икки баробар кўп. АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Польшадан тушумлар кескин ошди. Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда.

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди шарларини учиришда давом этмоқда, улардан бири президент қароргоҳига тушди
25 июль 2024, 00:41

КХДР Жанубий Кореяга чиқинди шарларини учиришда давом этмоқда, улардан бири президент қароргоҳига тушди

Шимолий Корея томонидан учирилган чиқинди тўлдирилган шарлардан бири Жанубий Корея президенти идораси биносига келиб тушди. Май ойидан бери Пхеньян жанубга 3000 дан ортиқ шундай шарларни учирди.

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди
26 июнь 2024, 14:39

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди

2013−2017 йилларда Ўзбекистон АТК вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ким Нам Сок мамлакатнинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди. У электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, республикада АКТни жорий этиш бўйича стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этган.

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
24 июнь 2024, 17:27

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг