Блогер Дониёр Қаюмов Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилиб, суд унга 6 млн сўм жарима белгилади.
Воҳидов номидаги республика хирургия марказида дарахтларга зарар етказилгани аниқланди. Шу сабабли хўжалик мудири 3 млн 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ундан умумий ҳисобда 34,9 млн сўм ундирилиши белгиланди.
Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.
1 майдан ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарималарга 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз, 30 кун ичида тўланса, 30 фоиз чегирма берилади. Тартиб суд қарорларига асосан қўлланадиган жарималар учун ҳам амал қилади.
Яшнободдаги 152-мактабда ўқитувчи дарсга халақит бергани учун болани уриб, дарсдан чиқариб юборди. Туман суди педагогга 900 минг сўм жарима тайинлади. Ўқитувчи эса мазкур ҳолат мактаб директори томонидан уюштирилгани ва мажбурий ишдан бўшатилганини айтмоқда.
Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Сенаторлар тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни маъқуллади — БҲМнинг 5−10 миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ. Аввалроқ ССВ шифокорларга қилинган ҳужумни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилганди.
Ижтимоий тармоқ фаоли Аброр Мухтор Алий 6 млн сўм жаримага тортилди. У аввалроқ журналист Никита Макаренкони ҳақорат қилганди.
Тез тиббий ёрдам автомобилларига жарима белгиланаётгани ва улар бекор қилинмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ва ССВ ҳолат бўйича қўшма баёнот эълон қилиб, ушбу турдаги жарималар бекор қилинишини маълум қилди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2020 йилда карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. У мамлакат тарихида қоидабузарлик учун жазоланган биринчи бош вазирга айланди. Шунингдек, бош вазирнинг рафиқаси ва ғазначилик канцлери ҳам ушбу иш юзасидан жарима тўлаган.
Бухородаги «Ситораи Моҳи Хосса» тарихий музей-мажмуасида товус патини юлиб олган қизнинг онасига болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармагани учун баённома тузилди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмаслиги, аксинча огоҳлантирилиши таъкидланганини маълум қилди. «Йўлда тўхтатган милиция, Миллий гвардия ходими ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди у.
Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан 1 млрд 890 млн сўм ундирилган эди. Депутат Расул Кушербаев департамент бу пулларни Экоқўмитага ўтказмаётгани ҳақида пост қолдириб, бироз вақтдан сўнг уни ўчириб ташлаганди. 28 декабрь куни Тошкент шаҳар экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жарима пули Экоқўмитага ўтказилганини маълум қилди.
Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50−100 БҲМ дан 100−150 БҲМ гача оширилди. Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.
Буюк Британия ҳукумати коронавирус ҳолатлари сони кўпайгани сабабли олти кишидан ортиқ ҳолда гуруҳ бўлиб тўпланишни тақиқлади. Тақиқни бузганлар 100 фунтдан 3200 фунтгача жаримага тортилади.
Тошкент вилоятида ёз ойлари давомида 70 км/с тезлик чеклови ўрнатилган жойларда 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди.
Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг