Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,2 фоизга баҳолади. 2022 ва 2023 йилларда иқтисодий ўсиш мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Жаҳон банки 2021 йил бўйича берган шарҳида, пандемия фонида кечаётган глобал миқёсдаги нотекис иқтисодий тикланиш, вакциналардан фойдаланиш имкониятининг тенгсизлиги, даромад йўқотилишидаги фарқлар ва таълимдаги тафовутларни қайд этиб, ўтган йилни «тенгсизликлар пандемияси» деб атади. Банк маълумотларига кўра, пандемия сабаб дунё миқёсида ўта қашшоқликда кун кечираётган аҳоли сони қарийб 100 миллионга етган.
«Ўзсувтаъминот» Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг Ховос туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ОТБнинг 7 млн доллар талон-торож қилингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Таъкидланишича, маблағларнинг 6,2 млн доллари Жаҳон банкига, 1 млн доллари эса Ўзбекистонга тегишли ҳамда «ушбу маблағлар талон-тарож қилинмаган».
Ўзбекистонга 400 млн ажратган Жаҳон банки ҳамда 162 млн доллар қарз берган Осиё тараққиёт банки, Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин қабул қилган қўшма баёнот, коррупциявий жиноятни содир этган 14 мингдан ортиқ мансабдор, нархи арзонлашган «АИ-80» бензини, 2022 йилда кутилаётган хавф-хатарлар, янги 50 минг сўмлик банкнотадаги хатони тан олган МБ ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жаҳон банк Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштириш мақсадида 400 млн доллар кредит тақдим этади. Бунда Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 млн долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 млн доллар миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.
Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки 2022 йилда Ўзбекистонда водород ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини баҳолайди. Ўрганишлар якунида «кўк» ва «яшил» водородни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Жаҳон банки бошқаруви Афғонистон реконструкция траст жамғармаси донорлари маблағ ўтказишни тасдиқлаганидан сўнг Афғонистонга музлатилган активлардан 280 млн доллар ажратади. Донорлар учрашуви 3 декабрь куни бўлиб ўтади.
ОТМга киришнинг қийинлиги, бизнес бошлашда имтиёзли кредит олишнинг чеклангани ва бошланғич капиталнинг йўқлиги, мактабларда касбга йўналтириш амалиётининг деярли йўқлиги ва бошқа муаммолар — Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари ва уларнинг потенциал ечимларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.
Жаҳон банкининг Суданга ёрдам беришни тўхтатгани, Telegram тез орада реклама платформасини ишга тушириши, Полша Европа Иттифоқи қонунларига амал қилмагани учун кунига 1 млн евродан жаримага тортилгани, Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги вазирининг ҳозирги ва собиқ ўринбосарлари ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқди ва уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширди. Иқтисодий фаолликнинг тикланишига ички инвестициялар, халқаро савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши сабаб бўлмоқда.
Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz» га тақдим этган мақоласида иш ўринларининг ўсишига, иқтисодий ўзгариш жараёнларини тезлаштиришга ва Ўзбекистон фуқароларининг фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган тўрт йўналишда чуқур ислоҳотлар зарурлиги ҳақида ёзади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг маълум қилишича, «Бизнес юритиш» ҳисоботи муаллифлари ва банкнинг минтақадаги вакиллари 2018 ва 2020 йилларда рейтинг маълумотларидаги номувофиқлик бўйича суриштирувда тилга олинган «Ўзбекистон протоколи»дан хабардор эмас.
Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини олдинги рейтинглардаги хатоликлар ва манипуляциялар сабабли бутунлай тўхтатди. 2018 йилда Ўзбекистон президенти мамлакатда тадбиркорлик учун шароитлар яратиш ва шу орқали 2022 йилда ушбу рейтингда энг яхши 20 та давлат қаторига кириш бўйича топшириқ берган эди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.
Жаҳон банки Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги шаҳарларнинг муниципал хизматлари ва инфратузилмаларини яхшилаш ишлари учун $100 млн ажратади.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки делегацияси янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олдилар. Ҳамкорлик кун тартибига қашшоқликни камайтиришни қўллаб-қувватлаш, жадаллаштирилган саноатлаштириш ва коррупцияга қарши кураш каби йўналишлар киради.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки «Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш» ва «Миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳалари бўйича битимларни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг