«жиззах» тегли мақолалар


Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди
16 июль 2023, 10:33

Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар вафот этди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машиналарда бўлган 3 нафар йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Жиззахда ўғирланган давлат рақамида 292 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
12 июль 2023, 16:22

Жиззахда ўғирланган давлат рақамида 292 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди

Ғаллаорол туманида ўзганинг автомобиль рақамини тақиб олиб йил давомида 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси қўлга олинди.

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди
2 июнь 2023, 09:20

Жиззахда 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида 18 ёшли қиз ўзини тўққиз қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди
29 май 2023, 19:33

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди

Жиззахда 2500 талабага мўлжалланган институт биноси қурилишида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди ва қуйилган пойдевор демонтаж қилинди.

Жанубий Корея Жиззахда чиқиндихона газларини ушлаб қолишга ёрдамлашади
28 май 2023, 14:41

Жанубий Корея Жиззахда чиқиндихона газларини ушлаб қолишга ёрдамлашади

Жанубий Корея Жиззахда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ва полигон газларини ушлаб қолувчи объектлар қуради. 6,6 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш битими мамлакат Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти ҳамда Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ўртасида имзоланди.

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди
22 май 2023, 15:53

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У ўзининнг 58 кишилик Telegram-каналида турли ҳил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, танишлари билан муҳокама қилиб келган.

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди
12 май 2023, 15:18

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди

3 май куни Бахмал туманида 5 ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
22 февраль 2023, 14:39

Жиззахда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Шароф Рашидов туманида эр-хотин вафот этди, улар ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин. Жиззах вилояти прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда.

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади
11 февраль 2023, 09:31

Жиззахда қуввати 220 МВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилади

Президент раислигидаги йиғилишда Жиззахда 270 Мегаватт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Жумладан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси қурилади. Бунинг ҳисобига 236 млн киловатт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 миллион куб метр газ тежалиши айтилди.

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради
10 февраль 2023, 10:58

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
3 февраль 2023, 17:40

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Видео: Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган автобус 7 та машина билан тўқнашди
18 январь 2023, 08:50

Видео: Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган автобус 7 та машина билан тўқнашди

Жиззах шаҳрида автобусни йўловчиларсиз бошқарган ҳайдовчи ухлаб қолиб, «заправка»да навбат кутиб турган 7 та машинага бориб урилди. ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди
17 январь 2023, 17:36

Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди

Жиззах вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида 245,2 млн сўмга жарроҳлик ускуналарини харид қилиш белгиланган. Аммо мансабдорлар бу пулларни талон-торож қилиб, бошқа яроқсиз ускуналар олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
11 январь 2023, 10:10 1

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтган видеоселекторда автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 2023 йил 1 сентябрга қадар Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
7 январь 2023, 12:26

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда бир киши воқеа жойида, бири шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ва йўловчи эса жароҳатлар олди.

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди
23 декабрь 2022, 09:27

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди
12 декабрь 2022, 11:18

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззахда масжидлардан электр энергия учун ортиқча маблағ ундирилганини аниқлади. «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 2019−2021 йиллар мобайнида 58 миллион 289 минг сўм нотўғри ҳисоблаган.

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда
22 ноябрь 2022, 12:51

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида маст эркак шаръий никоҳида бўлган хотинини «нега мени ҳақорат қиласан», дея калтаклади. Оқибатда аёл олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди
14 ноябрь 2022, 16:32

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди
7 ноябрь 2022, 17:03

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг