ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Улар Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси доирасида учрашди.
ЖССТ тиббиётда ChatGPT, Bard ва шунга ўхшаш платформалар билан ишлашда хавфларни ўрганишга чақирди. Ташкилот, айниқса, сунъий интеллектга эга чатботлар томонидан яратилиши мумкин бўлган ёлғон маълумотлардан хавотирда.
Литва ҳукумати инсонпарварлик ёрдами сифатида Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманига 685 минг доза коронавирусга қарши вакцина юборди. Аввалроқ ЖССТ COVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилганди.
Ўзбекистонда 2023 йил бошидан бери 37 нафар беморда қизамиқ тасдиқланган, касалликка қарши зарур чоралар кўрилмоқда, эпидемик вазият барқарор, деб хабар бермоқда СЭС. Аввалроқ ЖССТ касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирганди.
Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган ЖССТ Европа минтақасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. Ўзбекистонда уч ой давомида 26 та (ўтган йили — 8), Тожикистонда — 199 (451) ҳолат тасдиқланган.
ССВ ва ЖССТ ҳамкорлигида ўтказилган семинарда Тошкентда токсикология маркази ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Қўлланаётган кимёвий моддалар ҳажмининг ортиши, уларнинг интернетдаги савдоси ва булар ҳақда етарли билимга эга эмаслик тизим учун қўшимча хавф экани таъкидланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатларни Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола ўлимига сабаб бўлган сиропларга қарши курашишга чақирди. Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан камида 20 нафар бола вафот этган.
ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропларининг сифат стандартларига мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқарувчи компания — Marion Biotech ташкилотга ҳали сифат кафолати бўйича ҳужжат тақдим этмаган.
2020 йилдан 2030 йилгача камҳаракатлик туфайли дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ одам юқумли бўлмаган касалликларга чалиниши мумкин. Ҳозирда ўсмирларнинг 81 фоизи ва катталарнинг 27,5 фоизи фаол бўлмаган турмуш тарзини олиб боради.
80 децибеллдан юқори шовқинлар баланд товушдир. 30 децибелдан ортиғи соғлиқни издан чиқариши мумкин. Атрофда бўлаётган тўй ва концертлар, машиналар шовқини ва қулоқчинлардаги овоз эса 100 децибеллгача етади. ССВ «Газета.uz»га баланд овозлар инсон соғлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари маймунчечакни глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Дунёда аллақачон 16 мингдан ортиқ касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланган ва Европага чечак тарқалиши катта таҳдид солмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча ҳукуматларни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайишининг олдини олиш учун ҳаракат қилишга чақирди. Ниқоб режими, масофа сақлаш, тез-тез қўл ювиш, кўпчилик йиғилган жойлар ва ҳаво яхши айланмайдиган хоналардан қочиш тавсия этилди.
ЖССТ сўнгги икки ҳафта ичида дунёда COVID-19 билан касалланиш сезиларли даражада ошганини эълон қилди. Асосан омикрон штаммининг мавжуд кичик турлари тарқалди, аммо янгилари ҳам аниқланган. Ташкилот бустер вакцинациянинг аҳамиятини эслатди.
ЖССТ руҳий саломатлик бирламчи тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мактаб ўқувчилари руҳий саломатлик учун ижтимоий ва эмоционал таълим дастурларига, катталар эса арзон ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож.
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков 14 та давлатда тарқалган маймун чечаги инфекцияси Ўзбекистонда қайд этилмаганини маълум қилди. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб ушбу инфекциянинг мамлакатга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда. Унинг ишонтиришича, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистонда Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг ижроси юзасидан ташқи баҳолашни бошлади. Баҳолаш натижаларига асосланган тавсиялар мамлакатнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Дунёнинг 11 мамлакатида сальмонеллёз касаллигининг авж олиши Бельгия шоколадини истеъмол қилиш билан боғлиқ. Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари ҳақида хабар қилингани йўқ. ЖССТ янги ҳолатларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли бор деб ҳисоблайди ва аҳоли учун салмонеллёзнинг олдини олиш чораларини эслатиб ўтди.
Дунёнинг 12 давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит тарқалгани, Франция президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи, уруш бошлангандан бери Украинада 213 нафар бола ҳалок бўлгани айтилгани, ЕИнинг ўнта давлати компаниялари эмбаргони айланиб ўтиб Россияга қурол сотгани, БМТ раҳбарининг Россия ва Украинага ташрифи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Украинанинг Россия билан чегарадаги ҳолати фонида содир бўлаётган сўнгги воқеалар, ЖССТнинг COVID-19 пандемияси 2022 йилда тугаши мумкинлигини маълум қилгани, Буркина-Фасо президентининг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингани айтилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шимолий Кореянинг Япон денгизи томонга номаълум ракета учиргани, Германияда 2021 йилда ўлим даражаси бўйича мамлакат рекорди ўрнатилгани, АҚШнинг Украинага яна 200 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратиши, Европарламент раҳбари Давид Сассолининг вафоти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг