Йил давомида ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган жами 13107 нафар абитуриентдан 1828 нафарининг тавсияномалари қайта текширилган. Унга кўра, 300 дан ортиқ сохта тавсиянома аниқланди.
Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.
ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.
Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
2−13 сентябрь кунлари давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Тошкент шаҳрида тест синовлари 6 жойда 17 майдончада ўтказилади. Газета.uz пойтахтдаги тайёргарлик ишларини ўрганиб чиқди.
22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг