«иссиқлик таъминоти» тегли мақолалар


Тошкентда иситиш тизимида муаммолар кузатилмоқда
13 январь 2023, 15:47

Тошкентда иситиш тизимида муаммолар кузатилмоқда

Пойтахтдаги айрим туманларда газ босими пасайиши ортидан иситишда муаммолар кузатиляпти. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ шаҳар аҳолисини вазиятни тушунишга чақириб, ҳолатни яхшилаш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.

Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб беришни яхшилаш учун насослар ўрнатмоқда
24 декабрь 2022, 08:32

Veolia Energy Tashkent иссиқлик етказиб беришни яхшилаш учун насослар ўрнатмоқда

Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти корхонаси пойтахтдаги муаммоли участкаларга 230 та рециркуряция насосларини ўрнатмоқда. Компаниянинг қайд этишича, бу иссиқлик ва иссиқ сувни етказиб беришни яхшилашга хизмат қилади.

Тошкентда иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш керак?
1 декабрь 2022, 15:27

Тошкентда иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш керак?

Veolia Energy Tashkent пойтахт аҳолисига иссиқ сув ёки иситиш билан боғлиқ муаммоларда қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида йўриқнома тақдим этди.

Тошкентдаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
28 ноябрь 2022, 12:56

Тошкентдаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

28 ноябр куни Яккасарой, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкентни иссиқлик билан таъминловчи Veolia Energy Tashkent’нинг раҳбари ўзгарди
19 ноябрь 2022, 22:20

Тошкентни иссиқлик билан таъминловчи Veolia Energy Tashkent’нинг раҳбари ўзгарди

Veolia Energy Tashkent бош директори Александр Хасти оилавий сабабларга эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Хайтметов корхона бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлди.

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди
13 ноябрь 2022, 21:11

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди

Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясида 13 ноябрь, якшанба куни «носозлик» юз берди. Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши ҳам қайта тикланиши кутилмоқда.

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
13 ноябрь 2022, 20:28

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади
19 октябр 2022, 10:04

Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари, 24 октябрдан эса кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

Аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармайди
5 октябр 2022, 11:17

Аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармайди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 2022/2023 йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Унга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар учун тарифлар 2019 йилда белгиланган тарифда ўзгаришсиз қолади.

Иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади
27 январь 2022, 16:19

Иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўлов чегириб ташланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаровнинг таъкидлашича, «блэкаут» вақтида иситиш тизими ишламаган кунлар учун тўловлар, албатта чегириб ташланади. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда иситиш тизими 27 январь куни тунгача аввалгидек ишлай бошлайди.

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик ва иссиқ сув узилиб қолди
12 ноябрь 2021, 15:58 1

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик ва иссиқ сув узилиб қолди

Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд
29 октябр 2021, 16:13

Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан 2 трлн сўмдан ортиқ қарзи мавжуд

Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергияси учун 2 трлн сўмдан ортиқ пул тўламаган, натижада иситиш корхоналари газ, электр ва совуқ сувдан 2,5 трлн сўм қарздор бўлиб қолган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсуновнинг таъкидлашича, келгусида барча лойиҳаларда етказиб берилаётган иссиқлик ҳароратига қараб нархни ҳисоблайдиган электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш кўзда тутилган.

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви Veolia қўлига ўтди
30 сентябрь 2021, 14:09

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқаруви Veolia қўлига ўтди

Тошкент иссиқлик таъминоти тизими 30 йил муддатга Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топширилди. Биринчи икки йилда Бектемир ва Сергели туманларида иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади, сўнгра бутун шаҳарни қамраб олувчи «улкан модернизация дастури»ни ишга тушириш кутилмоқда.

Veolia компаниясининг Тошкент иссиқлик таъминоти бўйича лойиҳасидан нималар кутилмоқда?
8 август 2021, 14:48

Veolia компаниясининг Тошкент иссиқлик таъминоти бўйича лойиҳасидан нималар кутилмоқда?

Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда. Ҳукумат лойиҳа натижасида 30 йил давомида газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўм иқтисод қилиниши, иссиқлик йўқолишининг 44 фоиздан 20 фоизга қадар пасайиши ва кредитор қарздорликнинг камайишини кутмоқда. Шу билан бирга, тарифлар икки баробар кўпроққа ошади.

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади
3 август 2021, 13:33

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади

Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади
18 июнь 2021, 15:02

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.

2000 дан зиёд уй марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига уланади
28 май 2021, 23:11

2000 дан зиёд уй марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига уланади

Шавкат Мирзиёев 2000 дан ортиқ уйни марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига улашни топширди. Қозонхоналарни модернизация қилиш ишлари доирасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, Тошкентда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш йилига 670 млрд сўмни иқтисод қилишга имкон беради.

Иссиқлик таъминоти масалалари бўйича 24 соат ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди
21 январь 2021, 11:05

Иссиқлик таъминоти масалалари бўйича 24 соат ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди

Иссиқлик тармоқларида бахтсиз ходисалар, иситишнинг узилиш холатларида иссиқлик таъминоти ташкилотларининг узлуксиз ишлайдиган шошилинч диспетчерлик хизмати йўлга қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг