«йтҳда ўлим» тегли мақолалар


Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
18 октябр 2024, 14:56

Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
16 октябр 2024, 16:15

Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.

Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
16 октябр 2024, 15:02

Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди
14 октябр 2024, 11:03

Наманганда йигит манёврлар оқибатида машина юкхонасидан йиқилиб, вафот этди

Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.

Сурхондарёда юк машинаси йўл четидаги уч кишини уриб, қочиб кетди. Улардан икки нафари ҳалок бўлди
10 октябр 2024, 23:29

Сурхондарёда юк машинаси йўл четидаги уч кишини уриб, қочиб кетди. Улардан икки нафари ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси йўл четида машинасига ёнилғи қуяётган уч кишини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Жабрланувчиларнинг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, бошқаси шифохонага ётқизилди. Ҳайдовчи Сирдарёда ушланди.

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
10 октябр 2024, 01:59

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда йўлга югуриб чиққан аёл Damas уриб кетиши сабабли вафот этди
9 октябр 2024, 23:59

Самарқандда йўлга югуриб чиққан аёл Damas уриб кетиши сабабли вафот этди

Самарқанднинг Нарпай туманида белгиланмаган жойдан йўлга югуриб чиққан аёлни Damas уриб кетди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилди, у ҳалок бўлди
3 октябр 2024, 23:58

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилди, у ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолди ва олдидаги юк машинасига урилди. У воқеа жойида ҳалок бўлди, йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди
27 сентябрь 2024, 21:29

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
26 сентябрь 2024, 01:20

Самарқандда тиркамага бориб урилган Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги тиркамага бориб урилди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда Nexia ва Lacetti тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
12 сентябрь 2024, 01:48

Жиззахда Nexia ва Lacetti тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, тескари йўналишга чиқиб кетган Nexia қаршисидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди
12 сентябрь 2024, 01:34

Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди
14 август 2024, 10:07

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фарғонада маст ҳолда машина бошқариб, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс 9 йилга қамалди
1 август 2024, 21:40

Фарғонада маст ҳолда машина бошқариб, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс 9 йилга қамалди

Фарғона вилояти Данғара туманида февраль ойида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл четидаги 4 кишини босиб кетган ва ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 9 йилга қамалди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка қулади. Қурбонлар бор
1 август 2024, 19:02

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка қулади. Қурбонлар бор

Қамчиқ довонида тормоздаги носозлик сабаб юк машинаси, Matiz ва Cobalt тўқнашди. Оқибатда уларнинг иккитаси жарликка қулади. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

Самарқандда Cobalt Damas`га урилиб, 3 нафар инсон ўлимига сабаб бўлди
30 июль 2024, 00:22

Самарқандда Cobalt Damas`га урилиб, 3 нафар инсон ўлимига сабаб бўлди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 21 ёшли ҳайдовчи Cobalt бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га бориб урилди. ЙТҲ оқибатида Damas машинаси ҳайдовчиси ва икки йўловчиси ҳалок бўлди. Шунингдек, яна уч киши жароҳат олди.

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
26 июль 2024, 21:55

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
20 июль 2024, 00:01

Тошкентда Spark «пешеход»дан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада Lacetti ва «Жигули» тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди
8 июль 2024, 23:41

Фарғонада Lacetti ва «Жигули» тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида бошқарувни йўқотган Lacetti қаршисидан келаётган ВАЗ-2101 билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг