Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кабель тармоқларини ўтказиш ишлари бошлангани сабабли Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмларида 22 ноябрдан 10 декабргача ҳаракат чекланади.
Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.
Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасига қадар қисми декабрь ойи охиригача ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. Автотранспорт оқими бир ойга тўрт чизиқли йўлдан фақат иккитасига йўналтирилади. Бу пайтда ер ости электр узатиш кабель тармоқлари ўтказилади.
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор туманидаги бир қисми 23 сентябрь куни 07:00 дан 24 сентябрь куни 07:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғида ерости кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ушбу ҳудуд автомобиллар учун ёпилади.
Футбол бўйича ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР учрашуви сабаб соат 23:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳрида 6−8 сентябрь кунлари йирик мусиқа фестивали бўлиб ўтади, шу сабабли Миллий кутубхона ва Hyatt меҳмонхонаси атрофидаги 3 та кўчанинг айрим қисмлари машиналар ҳаракати учун ёпилади.
Якшанба куни ярим тундан бошлаб Тошкент шаҳридаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётган Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг айрим қисмлари транспорт ҳаракати учун ёпилади.
16−17−18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиль ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 25 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилди.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.
Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34−54 километрлари оралиғида 3 майгача транспорт ҳаракати чекланди. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчиларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасининг (ҳалқа йўли) «Локомотив» истироҳат боғи яқинидаги қисмида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 6:00 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.
Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтдаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланди. Бунда йўлнинг бир тарафи ёпилиб, иккинчи қисмида икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилади.
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари 8−10 ноябрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шунингдек, 8−9 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши қисман чекланади, шаҳар марказида эса улар ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади. Рўйхат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг