«коррупцияга қарши курашиш агентлиги» тегли мақолалар


2020 йилда энг кўп коррупция ҳолатлари қайси вазирликларда кузатилган?
15 апрель 2021, 17:22 1

2020 йилда энг кўп коррупция ҳолатлари қайси вазирликларда кузатилган?

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигида 2020 йил давомида энг кўп коррупция ҳолатлари кузатилган.

ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман — Акмал Бурхонов
4 март 2021, 17:18

ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қаши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ОАВ ходимларининг давлат томонидан мукофотланишига қарши эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда блогер ёки ОАВ бирор жараённи ёритганида унга пул тўланган ёки йўқлигини билиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди
8 февраль 2021, 10:15

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди

Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.

Мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм зарар етказди
7 январь 2021, 18:39

Мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм зарар етказди

Ўзбекистонда мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм, 2020 йилнинг 11 ойида 346 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Қолаверса, коррупция ҳолатлари бўйича хабар берганларни рағбатлантиришга тахминан қанча маблағ сарфланиши очиқланди.

Ташқи қарзлар сарфи бўйича очиқ маълумотлар базаси шакллантирилади
5 январь 2021, 11:37

Ташқи қарзлар сарфи бўйича очиқ маълумотлар базаси шакллантирилади

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши қабул қилган йўл харитасига мувофиқ, ташқи қарзлар сарфи бўйича очиқ маълумотлар базасини шакллантириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишга оид бир қанча ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳам режалаштирилган.

Коррупция ҳақида хабар берганлар тўғрисидаги маълумот давлат сири этиб белгиланиши мумкин
25 декабрь 2020, 12:41

Коррупция ҳақида хабар берганлар тўғрисидаги маълумот давлат сири этиб белгиланиши мумкин

Коррупция тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Бу борадаги қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

ЙПХ ходимини калтаклаган икки судья ишдан бўшатилди, уларнинг шеригига хайфсан берилди
1 декабрь 2020, 19:12

ЙПХ ходимини калтаклаган икки судья ишдан бўшатилди, уларнинг шеригига хайфсан берилди

Октябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг уч нафар судьяси пойтахтда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган эди. Уларнинг икки нафари ишдан бўшатилди, яна бир нафарига хайфсан берилди. Олий суд ўтган 11 ойда ўзини муносиб тутмаган 8 нафар судьянинг бўшатилгани, яна 27 нафарига интизомий чора қўлланилганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимлари 8 млрд сўмни талон-тарож қилишди
1 декабрь 2020, 16:04

Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимлари 8 млрд сўмни талон-тарож қилишди

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ходимлари шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан 5 мингга яқин сохта қарор чиқариб, 8 млрд сўм пул маблағларни талон-торож қилишган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида
27 ноябрь 2020, 17:45

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди
19 ноябрь 2020, 11:19

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди

Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Уйларда фотоэлектр тизимини ўрнатиш тендер савдоларисиз амалга оширилган
15 ноябрь 2020, 15:31

Уйларда фотоэлектр тизимини ўрнатиш тендер савдоларисиз амалга оширилган

Антикоррупция агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Наманган вилоятларида қурилаётган уйларга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни танлашда қоидабузилиш ҳолатларини аниқлади. «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг пудратчи ташкилотлар билан тузган қўшимча келишувлари бекор қилинди.

Давлат хизматчиларининг «совға» олиши қонун билан тақиқланиши мумкин
13 октябр 2020, 15:20

Давлат хизматчиларининг «совға» олиши қонун билан тақиқланиши мумкин

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасига «Совға сиёсати» деб номланган алоҳида боб киритилади. Қолаверса, Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ҳам ишлаб чиқилади.

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди
21 сентябрь 2020, 10:27

Паркент тумани ҳокимлиги Captiva сотиб олгани юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент тумани ҳокимлиги ҳокимнинг ўғли тасисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилган. Тошкент вилояти матбуот хизматининг тушунтиришича, компания машина ҳокимликка 2019 йилда топширган, лекин ҳокимиятда етарли маблағ бўлмаганлиги боис пул ўтказмаларини кейинроқ амалга оширишга розилик берган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди.

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди
15 июль 2020, 11:01

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг