Чирчиқ шаҳрида ҳужжатлари сохталаштирилган объектни гаровга қўйиб, банкдан 4 млрд сўм кредит олган тадбиркор аниқланди. У барча маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича инфляция оралиқ мақсадли кўрсаткич даражасида — 10% бўлди. Бироқ, 2022 йил якунига қадар иқтисодиётда сақланиб қолаётган «нисбатан қатъий» пул-кредит сиёсати инфляциянинг пасайишига хизмат қилади. Шунингдек, тижорат банклари томонидан 2021 йилда иқтисодиётга ажратилган кредитлар 2020 йилга нисбатан 31 фоизга ўсгани айтилди.
Хўжаобод туманида кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаган корхонанинг гаровга қўйилган учта кўчмас мулки ва Hyundai porter автотранспорт воситаси хатланиб, 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига ўтказилди.
Жаҳон банк Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишини тезлаштириш мақсадида 400 млн доллар кредит тақдим этади. Бунда Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 млн долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 млн доллар миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.
Осиё тараққиёт банки илк бор давлат кафолатисиз Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхонаси — Korzinka супермаркетлар тармоғига 12 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
«Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» га кирган оилалар фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари» даги ёшларга турмуш қураётганида ўз хонадонидан қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз 30 млн сўмгача кредитлар берилади. Ҳукумат қарори билан кредит ажратишнинг тартиби белгилаб берилди.
Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Япония Ўзбекистонга электр энергияси соҳасидаги сиёсий масалаларни ҳал қилиш учун 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 млн доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.
Мингбулоқ туманида «G» МЧЖ раҳбари ва бошқалар 1 млрд сўм имтиёзли кредитни талон-торож қилгани аниқланган. Улар сохта ҳужжатларни тузиб, маблағларни нақдлаштириб олгани маълум бўлган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан иш қўзғатилди.
Uzauto Motors Credit Suisse AG компанияси билан 150 млн евролик халқаро синдикатланган кредит тўғрисида келишув имзолади. Ушбу маблағлар General Motors янги моделларини ишлаб чиқаришга йўналтирилиши айтилмоқда.
Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил ичида 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурлари ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 158 минг ҳунармандлар иш билан таъминланди ва 28 мингта лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари барча хунармандларга QR кодли махсус гувоҳномалар берилди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистонга ажратаётган 40 млн долларлик кредитлари кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг