NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.
Тошкент Фотосуратлар уйида сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Архив суратлари унинг 1950−1983 йилларда асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўналишида кечган ташқи сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Венециядаги 17-халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистон ўзининг «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» номли биринчи лойиҳасини тақдим этди. Кўргазма меъморлар олдига: «Биз биргаликда қандай яшаймиз», деган саволни қўяди. «Газета.uz» лойиҳа кураторларидан маҳалла меъморчилиги архитектура оламининг глобал муаммоларини қандай ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг