Когон туманида театрга кетаётган ўқувчилар бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиши ортидан 2 нафар ўқувчи вафот этганди. Автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.
Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мунавварқори айтганди: «Оврупо осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, овруполиклар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва калта кийим жанжаллари». Аср ўтса ҳамки, Ўзбекистон ҳамон шу «жанжаллар» ичида. Ваҳоланки, ҳуқуқшуносларга кўра, Конституция бу «жанжал»ни аллақачон ҳал қилиб бўлган.
Швейцарияда ўтган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонликлар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Совриндорлар умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактаби ўқувчилари ҳисобланади.
Янгийўл туманида 3 нафар 6-синф ўқувчиси «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси»га ўрнатилган бюстлардан бирига нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилиб, сўкинган ва ҳолат видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Уларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади. Воқеага болаларнинг қизга гап отгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Чилонзор туманидаги 162-мактабда 11-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлади. Воқеага ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 28 декабрдан 2023 йилнинг 11 январига қадар 14 кунлик қишки таътил берилади.
Сурхондарё вилоятида 26 та мактабнинг чекка ҳудудлардаги таъмирталаб филиаллари фаолияти тугатилди. Уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабларга қатнашлари учун 26 дона Damas автомобили ажратилди.
Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
«Газета.uz» дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ушбу мамлакат мактабида ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, ўқувчиларнинг кийимига қўйилган талаблар ҳақида сўради. Уларнинг айтишича, МО давлатларида мажбурий форма мавжуд, хорижда эса мактабга уй кийимида борса ҳам бўлаверади.
Паркент туманининг Обишер кўчасида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган тасвирларга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, ҳашар йўли билан қурилган йўлга баҳордаги ёғингарчилик жиддий зарар етгазганини айтди. Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди.
Ижтимоий тармоқларда Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчиси 3-қаватдан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Вояга етмаган йигитнинг отасига нисбатан болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги бўйича протокол тузилиб, у жаримага тортилди.
Президент қарори билан Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, мактабларда эса унинг отрядлари ташкил этилади. Унга иҳтиёрий равишда аъзо бўлган 10−11-синф ўқувчилари орасидан бир нафарига ОТМга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади. Бунда унинг ҳаракат фаолиятидаги иштироки ва мактабдаги баҳолари инобатга олинади.
ИИВ раҳбарининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ўтган йили ЙТҲлар оқибатида 263 нафар болалар вафот этган. Болалар иштирокидаги ЙТҲларининг олдини олиш мақсадида, келажакда мактабларда махсус автобус ҳаракатини йўлга қўйиш, шунингдек, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» бўйича алоҳида фан киритиш таклиф қилинмоқда.
Миллий гвардия ахборот хизмати Тошкентнинг Яккасарой туманида Миллий гвардия ходимлари пиротехника воситаларини яширган мактаб ўқувчиларининг сумкасидан уларни олиб қўйганини маълум қилди. Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари воқеа ҳақида зудлик билан хабардор қилинганлиги айтилди.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб керган спорт залида шуғулланётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига кўра, 2022 йил мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг