Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).
2023−2026 йилларда Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Халқаро ташкилотлар уч йиллик ислоҳотлар учун 580 млн доллардан кўпроқ ажратишни режалаштирган. «Газета.uz» Ўзбекистон расмийлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан бу қанчалик самара бериши ҳақида сўради.
Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.
Тошкентдаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. «Газета.uz» педагог Гулчеҳра Мамажоновага микрофон тутди. Унинг сўзларига кўра, директорнинг унга нисбатан шахсий адовати бўлган ва ишдан бўшатишга уринган. Директор эса интервью беришдан бош тортди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчи ва ота-оналар учун муаммо ҳамда таклифларни йўллашда платформа — вазирга мурожаат порталини ишга туширди. «Мазкур таклиф ва ташаббусларни шахсан ўзим назорат қиламан», — дейди Ҳилола Умарова.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасида келтирилган бандлар бўйича эътироз билдирди. Лойиҳада вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилиши қайд этилганди. «Хавотирга ўрин йўқ, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган», дейилди баёнотда.
Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этиб, хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски маълумотлар эканини билдирди.
Республика бўйлаб синф хоналарида ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган 717 мактабда III чорак масофавий шаклда бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уларни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил кунларида ҳам болалар боғчаларининг барча ходимлари (ошпазлар бундан мустасно) иш жойларида бўлиши кераклигини маълум қилди. «Қўшимча таътил кунлари фақат тарбияланувчилар учун», — дейилади хабарда.
Совуқ тушиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида 10−18 январь кунлари таътил деб эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг