Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.
Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари кетма-кет учинчи ой камайишда давом этмоқда ва умумий 33,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Январдан октябргача аҳоли банкларга 3,7 млрд доллар сотди ва 3,3 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўпдир.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олишга хоҳиш борлигига шубҳа билдирди. Унинг айтишича, «комплаенс назорат» тизими бўйича ўқитишга тижорат банклари Марказий банк раҳбарияти орқали «вақт йўқ» дея жавоб берган.
Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.
Марказий банкнинг хабар беришича, PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатган ва бу бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишилмаган. Ечим сифатида интернет орқали онлайн тўловларни амалга оширишда Visa, Mastercard, Unionpay халқаро тўлов тизимлари, шунингдек, муқобил электрон ҳамёнлар — WebMoney, QIWI, Яндекс.Деньги хизматларидан фойдаланиш маслаҳат берилди.
Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.
2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.
Август ойига қадар Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери 5,6 млрд долларга кўпайиб, 34,7 млрд долларга етди.
Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида камбағал уй хўжаликлари сони 8 фоиздан 21 фоизга кўпайган, ўртача ва юқори даромадли ўй хўжаликлари сони эса 13 фоизга камайган.
Марказий банк базавий ставкани йилига 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Йил охирида инфляция прогнози 11−12,5% даражасида сақлаб қолинди.
2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб $8,2 млрд, умумий таклиф ҳажми эса $4,3 млрдни ташкил этди. Марказий банк ички валюта бозорига $2,2 млрд интервенция киритди. Шунингдек, йил бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга қадрсизланди.
2020 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистон банк тизимида нақд пуллар айланмаси коронавирус пандемияси таъсирида шаклланди. Июнь ойидаги кўрсаткич (14,6 трлн сўм) карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатига деярли яқинлашди. Шу билан бирга, бу кўрсаткич кейинги ойларда «ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин», деб баҳоланмоқда.
Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Долларнинг расмий курси деярли 1 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг