2021−2025 йиллар давомида бутун мамлакатда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича 1164 та спорт майдончаси қурилади. Ҳар йили ушбу спорт турлари ҳамда юриш, югуриш ва мини-футбол бўйича 18 та мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда. Қарордаги дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар бюджетдан ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимлиги қошида 575 та маҳаллани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан (жами қарийб 600 млн доллар) ажратилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллаларни обод қилиш учун 2 млрд сўм ажратиш амалиёти «ўз самарасини берган».
Президент фармони билан 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган МФЙ ходимлари ойлик маоши 35 фоизга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сўнгги пайтларда маҳаллаларга жуда кўп вазифалар юклаб юборилаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, маҳалла аслида «одамларни бирлаштирадиган, маслаҳат, мулоқот қиладиган маскан бўлиши керак».
Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.
Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.
Сешанба кунги видеоселекторда президент Ўзбекистондаги шароити энг оғир маҳаллаларни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. «Қарорга бугуноқ қўл қўйиб беришга тайёрман», — деди у. Қолаверса, йил якунигача жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш зарурлиги айтилди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 5 йилдан буён бузилишини кутиб яшаётган маҳалла ҳикояси Нодира Сулаймонова фотосуратларида.
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
Юнусобод туманидаги маҳалла раисининг биринчи ўринбосари президент билан учрашувда никоҳдан кейин 2−3 йил муддатга ажрашишларни тақиқлашни ва телевидениега цензура қўйишни таклиф этди. У «ўзбек менталитетига умуман тўғри келмайдиган» деб ҳисоблайдиган Yor-Yor дастурини мисол қилиб келтирди. Шавкат Мирзиёев чеклаш ва тақиқ қўйиш билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтди.
«Ҳа, мен ўша одамман, олдим пулни». Қашқадарёда мансабдор шахслар, асосан МФЙ ходимлари «темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжмандлар ўрнига ўзларининг ёки қариндошларининг телефон рақамларини киритгани аниқланди. Ҳоким Зойир Мирзаев бу ҳолатни «катта хиёнат, катта жиноят» деб атади. Вилоят прокуратураси текширув ўтказмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.
Тошкентнинг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиқди. Туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани шаҳар ҳокими билан муҳокама қилишга ваъда берди.
Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг